Президентимизнинг 2006 йил 20 июндаги "Республика аҳолисини ахбороткутубхона билан таъминлашни ташкил этиш тўғрисида"ги қароридан сўнг юртимиздаги зиё масканлари фаолиятида туб ўзгаришлар кўзга ташланди. Жумладан, соҳага замонавий ахборот технологиялари кириб келди. Ахборот тўплаш, уни ўқувчига етказиш қамрови кенгайди.
Мазкур қарорга мувофиқ, Бухоро вилояти болалар кутубхонаси ҳам ахборот-ресурс марказига айлантирилган эди. Эндиликда аҳолининг ахборот ресурслари ва кутубхона фондларига эркин кириб бориш ҳуқуқини таъминлаш асосий мақсадимиз бўлиб қолди. Шу ниятда кутубхонамизни электрон ахборот ресурслари билан ҳам тўлдириб бораяпмиз. Хусусан, марказ "Интернет", "Зиёнет" тармоқларига уланган. Ҳар бир фойдаланувчига керакли ахборот ўз вақтида етказиб берилмокда.
Ҳозирда марказимизда 11 минг 600 та китоб мавжуд. Китобхонларимиз сони эса 5 минг 300 нафардан ошади. Улар учун кутубхонашунослик, библиография асослари ҳамда шахснинг ахборот олиш маданиятини шакллантириш бўйича ўқув машғулотлари ўтказилаяпти.
ҚблавёГрса, бў врда Янгиликлар картотекаси", "Янги адабиётлар", Янги китобхонлар", "Вақтли матбуот нашрлари" каби кўргазмалар ташкил этилган. Интеллектуал ўйинлар, китобхонлар анжумани, янги китоб, диск, сайт такдимотлари марказ хизматидан фойдаланувчиларнинг маънавий эҳтиёжларини қондиришда қўл келаяпти. Шу билан бирга, бу ерда туман ахборотресурс марказлари ходимлари учун ўтказилаётган семинарлар, ўқув машғулотлари уларнинг касб малакаси ва маҳоратини оширишга хизмат қилаяпти.
Ахборотресурс марказларининг мақсадларидан бири аҳолини ахборот технологиялари имкониятларидан самарали фойдаланишга йўналтиришдан иборат. Шу мақсадда компьютер саводхонлиги сабоқлари, хорижий тилларни ўрганиш курсларини ташкил этганмиз. Бинобарин, ўз имкониятларимиз ва тажрибамиз асосида умумтаълим мактаблари кутубхоналарига методик ердам ҳам кўрсатиб келаяапмиз. Жумладан мактабларда ташкил этилган 55 та ахборот-ресурс маркази зарур библиографик қўлланма, адабиётлар билан таъминланмоқда. Ҳар бир мактаб кутубхонаси "Шарқ", "Ўзбекистон" Ғ. Ғулом номли нашриётларда чоп этилган бадиий, илмийоммабоп, энциклопедик китоблар би» лан бойитилди. Улар Осиё Тараққиёт банки грантлари асосида компьютер, телевизор, DVD), совутқич, кутубхона мебеллари билан жиҳозлангани ҳам; диққатга моликдир. Бу каби ишлар ўз натижасини бераяпти, албатта.» Халқ таълими вазирлиги томонидан ўтказилган "Жаҳон халқ оғзаки ижоди билағонлари" кўриктанловининг республика босқичида Бухоро шаҳридаги 2-мактаб ўқувчилар жамоаси ғолиб чиққани, "Йилнинг энг яхши aхбороткутубхона ва ахборотресурс марказлари мутахассиси" кўрик танловида эса Бухоро шаҳридаги 1-мактаб кутубхоначиси Зулфия Жўраева олий ўринни эгаллагани сўзимиз тасдиғидир.
Дарвоқе, айни кунда марказимизда 30 дан зиёд электрон дарслик мавжуд. Туман ахборотресурс марказлари ҳам шундай дарсликлар билан таъминланмокда. Бундан ташқари, қирқ намунадаги электрон дастурлар мажмуаси китобхонларга замонавий технологиялар воситасида хизмат кўрсатишда қўл келаяпти. Китобхонлар хоҳишистагидан келиб чиқиб, оммавий, гуруҳли ва якка тартибдаги библиографик маълумотлар ишлаб чиқарилгани ҳам марказга келувчиларга қулайликлар туғдираяпти.
Ҳа, компьютер ёрдами да зарур ахборотларни, маълумотларни олиш жуда қулай ва кам вақг талаб этади. Шу маънода, уни қаршимизда турган китоб жавонига ўхшатиш мумкин. Фарқи шундаки, бу жавондаги ахборот дунёсининг, чегараси йўқ. Демак, зиммамиздаги асосий вазифа ана шу имкониятлардан тўғри ва унумли фойдаланиб, ўқувчи ва китобхонларимизга малакали ҳамда сифатли хизмат кўрсатишдан иборат.
Ҳайратгул МУХТОРОВА,
Бухоро вилояти ахборот
Ресурc маркази директори.
Халқ сўзи 2009 йил 18 ноябрь











.jpg)





