НАЦИОНАЛЬНАЯ БИБЛИОТЕКА УЗБЕКИСТАНА
ИМЕНИ АЛИШЕРА НАВОИ
 



Контакты
Тел.: (998+71) 239 47 09,
239 11 38,
239 48 75,
Факс: (998+71) 233 09 08.
Узбекистан, 100047,
Ташкент, ул. Истиклал, 51.
E-mail: navoi@natlib.uz

ОЙ ТЎЛГАН ТУНДА

АКМАЛ САЙЙИД

ОЙ ТЎЛГАН ТУНДА


Қиссалар.
Шеърлар.
Адабийқайдлар.

А. Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси нашриёти
Тошкент - 2006



КЎНГИЛ КЕНГЛИКЛАРИДА


Адабий асар авваллари мамлакат пойтахтида яратилиб, нашр этилиб, кейин мухлислар кўлига етиб борарди.
Ҳозирда бунинг учун вилоятларда ҳам у ёки бу даражада ўзига хос имконият вужудга келди. Энди ёзувчи ва шоирлар ўз иқтидорларини намойиш қилишлари учун Тошкент кўчаларида таҳририяту нашриётлар остоналарида сарғайишлари шарт эмас. Вилоятлардаги нашриётларда бемалол китоб чиқаришлари мумкин. Лекин бу умрбоқий асар яратиш осонлашди, дегани эмас. Бинобарин, адабий асарга талаб ҳамон ўша-ўша. У бадиияти, самимияти билан яхши инсон руҳиятининг кўзгуси бўлиши зарур. Шунингдек, ижодкор айтмокчи бўлган гап юракларда акс-садо бериши лозим. Қолаверса, машҳур Абдулла Қаҳҳор айтганларидек, ёзилган ҳар бир “китоб завқ-шавқ билан ўқилишикерак".
Очиғини айтишимиз даркор: юқоридаги имкониятлардан нотўғри фойдаланаётганлар ҳам йўқ эмас. Хусусан, кўплаб нашрлар талаб даражасида эмас. Қўлида пули бор одам хомаки асарларини ҳам китоб қилиб чиқаришнинг пайидан бўлишаяпти. Лекин улар орасида машаққат ва меҳнат билан ижод қилаётган иқтидор эгалари ҳам йўқ эмас. Ана шундай истеъдод эгаларидан бири - ғузорлик Акмал Саййид (Абдураҳмонов)дир.
Бу чоққача Акмал Саййиднинг ”Илҳом азоби" шеърлар тўплами (1994), ҳаммуаллифликдаги ”Боқий сўз мулкида" китоби (1997) ҳамда ” Мольберт кўзлари" қисса-монологи (1999) Қаршидаги ”Насаф” нашриёти томонидан чоп этилиб, мухлислар эътиборини ўзига тортган.
Мен бу камтарин, камсуқум, зукко йигит билан ижодий сафар давомида танишиб қолдим. Туман газетаси бўлими бошлиғи журналист Замира Маматқулова ҳамда Ғузор халқ таълими бўлими ходими Даврон ака Ўринов бунга сабабчи бўлишган.
to'liq matn

 

Профессионалам


Важные дни этого месяца

Февраль
Нет данных
Праздники Узбекистана


КАЛЕНДАРЬ 
ЗНАМЕНАТЕЛЬНЫХ И ПАМЯТНЫХ ДАТ 
НЕЗАВИСИМОЙ РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН 
НА 2012 ГОД.

 

ХРОНИКА СОБЫТИЙ
В 2012 ГОДУ ИСПОЛНЯЕТСЯ


 

Norma.uz

©1999-2012 Национальная библиотека Узбекистана
Форма обратной связи
Топ рейтинг www.uz
Developed by