ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФАНЛАР АКАДЕМИЯСИ
АЛИШЕР НАВОИЙ НОМИДАГИ ТИЛ ВА АДАБИЁТИНСТИТУТИ
Маматқул ЖЎРАЕВ Манзура НАРЗИҚУЛОВА
МИФ, ФОЛЬКЛОР ВА АДАБИЁТ
Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кугубхонаси нашриёти
Тошкент - 2006 йил
Инсоният маънавий тараққиётининг илк босқичи сифатида муҳим аҳамият касб этган мифология ибтидоий маданиятнинг негизи, оламни идрок этишнинг асосий воситаси, бадиий тафаккурнинг ибтидоси ҳисоб-ланган. Мифологиянинг асосини қадимги одамнинг коинот, табиат, ин-сон, само жисмлари, нарса ва ҳодисаларнинг пайдо бўлиши ҳақидаги асо-тирлар ташкил этади. Ўзбек халқ оғзаки бадиий ижодиётидаги кўплаб эпик сюжет ва анъанавий мотивларнинг генетик илдизлари бевосита мифик тасаввурлар қатламига бориб тақалади.
Ушбу китобга жамланган мақолаларда мифологиянинг бадиий тафак-кур ривожидаги ўрни, фольклор ва ёзма адабиётнинг ўзаро муносабатла-ри, мифологик образларнинг халқ оғзаки бадиий ижодиёти ва ёзма адаби-ётдаги талқини хусусида сўз юритилади.
Китобнинг «Авесто» ва ўзбек фольклори», «Миф ва ёзма адабиёт» фас-ллари ҳамда «Хотима» қисми филология фанлари доктори, профессор Маматқул Жўраев қаламига мансуб бўлса, «Кириш» ҳамда «Фольклор ва адабиёт» фасли филология фанлари номзоди Манзура Нарзиқулова томониданёзилган. to'liq matn











.jpg)





