Қурдош Қаҳрамонов
Адабий танқид: янгиланиш жараёнлари
Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси нашриёти
Тошкент - 2009
Мазкур монографияда истиклол даври ўзбек адабий танцид-чилигида юз берган методологик ўзгаришлар, биринчи галда тан-к,ид тафаккуридаги янгиланиш жараёнлари тадцик этилади. Бунда асосий эътибор бадиий асарни тадцик ва талцин этиш, баҳо-лашда шўро давридаги каби синфийлик ва партиявийлик ўрнига умумбашарий мезонлар кириб келаётганлиги, илмий холислик, объективлик, эстетик тамойилларга таяниш устивор йўналиш-га айланаётганлиги к,атор тахлиллар асосида тадцик этилади.
Китоб адабиётшунослар, тадцицотчи ва адабиёт илми би-лан цизикувчиларга мўлжалланган.
КИРИШ
Ўзбекистон мустақилликка эришгандан сўнг барча соҳа-ларда эркин ривожланиш рўй бера бошлади. Бу ҳол илм-фан, адабиёт ва санъат тараққиётида ҳам ўз ифодасини топди. Цензура исканжасидан ва сиёсатлашган мафкура тазйиқи-дан қутилган бадиий тафаккур эркин ижод йўлига ўтиб, турли йўналишларда асарлар яратилмоқда.
Президент Ислом Каримовнинг Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси фаолияти самарадорлигини ошириш, миллий ада-биётимизни янада ривожлантириш юзасидан билдирган фикр-мулоҳазалари замонавий ўзбек адабиётига давлат миқёсида кўрсатилаётган эътиборнинг яна бир исботи бўлди. «Адабиётга эътибор-маънавиятга, келажакка эътибор» сарлавҳаси остида берилган бу теран фикр-мулоҳазаларида ўзбек адабиётининг халқ ва жамият маданиятидаги ўрнига, шахс камолоти ва замондошларимиз маънавий дунёсини бойитишдаги беқиёс ижтимоий, эстетик аҳамиятига алоҳи-да эътибор қаратади: «Шахсан мен шоир ва адибларни дои-мо жамиятнинг олдинги сафида юрадиган, ҳаётни кузатиб, одамларнинг юрагида, дунёқарашида бўлаётган ўзгаришлар-ни ҳаммадан аввал сезиб, уларни таъсирчан образлар, ёрқин бадиий бўёқлар орқали ёритиб бера оладиган, эл-юрт учун куйиниб яшайдиган фидойи инсонлар, деб биламан»
Зеро, президентимиз таъкидлаётган дунёқарашнинг ўзга-риши ҳаётнинг барча соҳалари, шу жумладан, бадиий ада-биётдаги ўзгаришга ва, ўз навбатида, бадиий адабиётдаги янгиланиш жараёни илмий тафаккурнинг ҳам янгича дунё-қараш ва концепция билан бойишига хизмат қила бошлади. полный текст











.jpg)





