Саидвафо БОБОЕВ
УШАЛМАГАН ОРЗУЛАР
(Қиссалар ва қикоялар)
Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси нашриёти Тошкент - 2009
ТУНГИ ҚЎРҚУВ
Қир этагида ястаниб ётган Қизилбет қишлоғи аста-секин шом қоронғулигига бурканиб бормоқда. По-дадан қайтаётган мол-ҳол, қўзиларларнинг маъраши, мўъраши авжида. Туёқлар остидан кўтарилган чанг-тўзон қишлоқ узра кирчил пардадай ёйилган.
Абдумурод қорамтир тусга кирган осмон тоқига умидвор-умидвор кўз ташлади. Лекин излаганини тополмай ҳафсаласи пир бўлди.
«Чиқмабди, бу кеч ҳам янги ой чиқмабди», хаёли-дан ўтди унинг.
Абдумурод даштдан қайтмоқда эди. Қишлоқ қўй-қўзиларини боқиш навбатини қойилмақом дўндириб келяпти. Бу навбат ҳар хонадонга ҳар ойда бир мар-та келади. Хонадон аҳлининг мавқеи, иззат-обрўси қандай бўлишидан қатъий назар, чўпонлик навбати-га бориши шарт. Лекин бари бир ғўддайган бойвач-чалар, туман марказида аллақандай лавозимда иш-ловчилар уч-тўрт сўм чойчақа эвазига ўз чўпонлик навбатларини бировларга юклашади. Улар кўпинча Абдумуродга ялиниб келишади. «Илтимос, Муроджон, мановигинани олиб қўйиб, менинг ўрнимга бир чўпонлик қилиб кел» дейишади. Бундай илтимослар-дан Абдумурод ерга кириб кетгудек бўлади, бағри тирналади. Лекин начора. Бойвачча ҳамқишлоқлар эса ўлганнинг устига тепгандай сурбетларча тиржа-йишади. Қўлларидаги ақчани намойишкорона санаб, кўз-кўз қилишади. полный текст











.jpg)





