АЛИШЕР НАВОИЙ НОМИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ КУТУБХОНАСИ
ЁШЛАР КАМОЛИ - ЮРТ ИСТИҚБОЛИ
(2010 йил - «Баркамол авлод» йили)
Библиографик кўрсаткич
МОЛОДЁЖЬ - РЕШАЮЩАЯ СИЛА ОБЩЕСТВА НАДЕЖДА И БУДУЩЕЕ СТРАНЫ
(2010 год - Год гармонично развитого поколения) Библиографический указатель
Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси нашриёти
ТОШКЕНТ- 2010
СЎЗ БОШИ
Кучингни қадрига ет, яхши ишга сарф айла, Бу йўлда энг сара хислатни синчиклаб сайла, Сенда куч бор, билак бор, дам ғанимат, ғайрат кил. Бошда ёшлик соябон, унинг қадрига етгил.
Абдураҳмон Жомий Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 17 йилли-ги муносабати билан бўлиб ўтган тантанали йиғилишида Президентимиз 2010 йилни юртимизда «Баркамол авлод йили» деб аташни таклиф этди. Бундан кўнглимиз тоғдек кўтарилди. Чунки юртбошимиз айтганларидек, ҳар биримиз болам деб яшаймиз, фарзандларимизнинг ҳеч кимдан кам бўлмай ўсиши, таълим-тарбия олиши ва ҳаётда ўз ўрнини топишини истаймиз. Зотан, инсон учун фарзанди бахту ка-молини кўришдан ортиқ саодат йўқ.
Халқимизга хос ана шундай болажонлик, ёш авлодга ғам-хўрлик каби хислатлар давлатимиз сиёсатида ҳам ўз аксини топмокда. Биргина таълим соҳасида асрларга татигулик иш-лар амалга оширилганига гувоҳ бўлмоқдамиз. Ўзингиз ўйланг, бундан йигирма йил олдин қишлокдаримизда бугунги каби замонавий мактаблар қурилиши, фарзандларимиз компью-тер, интернетдан фойдаланиб таълим-тарбия олиши, кол-лежларда ўқиш билан бирга касб-ҳунар ўрганишини тасаввур қила олармидик?
Шукурки, орзулар ҳақиқатга айланди. Фарзандларимиз энг замонавий ўқув жиҳозларга эга муҳташам ўқув биноларида сабоқ олмоқда.
Қишлоқларимизда янги коллеж ва мактаблар бунёд эти-лиши билан ушбу масканларга янгича руҳ кириб келди. Одам-ларнинг тафаккур ва дунёқараши ўзгармоқда. Энг муҳими, ўқувчиларда ҳам, ота-оналарда ҳам мактабга, ўқишга муносабат ўзгарди. полный текст











.jpg)





