САИД ШЕРМУХАМЕДОВ
ҚАЛБИМ ИЗҲОРЛАРИ
Биринчи китоб
© Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси нашриёти, 2010 й.
МУКАДДИМА
Умр — оқар дарё. Кеча ўйинқароқ бўз бола эдик, бугун нуроний бир ёшдамиз. Агарки, ортга боқиб йиллар сарҳи-соби қилинса, қанча-қанча азиз инсонлар, меҳрибон ус-тозлар, сафдош дўстлар кўз ўнгимизга келади, турфа тақ-дирлар қайта жонланади.
Муҳтарам ўқувчи!
Қўлингиздаги ушбу китоб, аввало, буюк устозимга, меҳрибон дўстларимга, қадрдонларимга бўлган чексиз эҳтиромим ифодаси ўлароқ яратилди. Унга жам бўлган катта-кичик мақолалар — кўнгил розлари бир кун ёки бир соатда ёзилган шунчаки битиклар эмас! Аксинча, бутун ҳаётим давомида тўплаган тажрибаларим, инсон-ни англаш йўлидаги уринишларим маҳсулидир. Ишона-манки, инсон ҳаёт экан бу хил изланишлар ҳам барда-вомдир...
Бунга жам бўлган мақолаларнинг ҳар бирини ўз ёзи-лиш тарихи, тақдири бор, албатта. Аксарият мақолалар юбилей, таваллуд айёми, илмий анжуманлар муносабати ила қоғозга тушган, ўз йўли билан чоп қилинган. Кўплари эса ҳали нашр этилганича йўқ. Бироқ гап бунда эмас.
Дўстлар, яқинлар ва шогирдлар анча вақтлардан буён хотира-мемуар шаклида бирон асар ёзишга ундаб келади-лар. Тўғриси, бунга чоғланган пайтларим ҳам бўлган. Аммо яхлит бир китоб шаклида тартиб беришга озроқ иккила-нардим. Онгли фаолиятимнинг 60 йили файласуф олим-лар, кенг маънода, зиёлилар даврасида кечди. Табиийки, бу озмунча муддат эмас. Ўтган вақт давомида не-не улуғ инсонлар, атоқли маърифатпарвар зотлар билан ҳамсуҳ-бат бўлдим, дўстлашдим. Дилимда уларнинг ҳар бири би-лан бўлган муомала-муносабатлар ҳақида ёзиш, инсоний қиёфаларини янада кенгроқ акс эттириш орзуси бор. Не-гаки, улар менга ва мен кабиларга кўп яхши, мағзи тўқ гапларни айтишган. Бу фикрларни келажак авлодга, ал-батта, етказиш зарур.
Тақдир куч-қувват, соғлик-саломатлик бобида мадад-кор бўлса, албатта, ушбу ният амалга ошади. Қўлингиздаги китоб эса ана шу мақсаддаги илк қадамдир. [полный текст]
31.03.2010











.jpg)





