Бош саҳифа > Янги келиб тушган нашрлар > Ўзбекистон Миллий кутубхонасида 2019 йил январь ойида ўтказилиши режалаштирилаётган тадбирлар:

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида 2019 йил январь ойида ўтказилиши режалаштирилаётган тадбирлар:

14 январь куни  “Кашфиёт” залида  Ватан  ҳимоячилари  куни  муносабати  билан  “Ватанга қалқон-халқига посбон” номли адабиётларнинг очиқ кўргазмаси;

14 январь куни “Ижод” залида Ўзбекистон халқ рассоми Ўрол Тансиқбоев таваллудининг 115 йиллиги муносабати билан “Ранглар жилосида акс этар ҳаёт” номли кўргазма;

23 январь куни соат 15:00да Мажлислар залида Жадидчилик ҳаракатининг йирик  вакили  Махмудхўжа  Беҳбудий  таваллудининг  145 йиллигига  Қалблардан ўчмаган нур номли  китоб-расмли кўргазма, библиографик шарҳ;

25 январь куни  “Ўзбекистон”  залида Ўзбекистон халқ ёзувчиси, адиб Ўлмас Умарбеков таваллудининг 85 йиллигига Нурли умр, кўҳли ижод номли адабиётларнинг очиқ кўргазмаси;

25 январь куни  соат 15:00да  Мажлислар залида Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи ва “Шоҳидлар хотираси”  жамоат фонди жамоаси томонидан нашр этилган “Тарихнинг номаълум саҳифалари” тўпламининг 8-китоби тақдимоти.

Тадбирлар рўйхатига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилиши мумкин

КУТУБХОНА ТАВСИЯ ЭТАДИ
ТАҚВИМ