Бош саҳифа > ЯНГИЛИКЛАР

Очистить

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Дунё таниган кимёгар” деб номланган китоб-расмли кўргазма очилди
18.01.2018

2018 йил 18 январь куни Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг “Илм” ўқиш залида Ўзбекистонда  хизмат кўрсатган фан ва техника арбоби, кимёгар олим Малик Набиев таваллудининг 105 йиллиги муносбати билан “Дунё таниган кимёгар” деб номланган китоб-расмли кўргазма очилди. Кўргазмада олимнинг кимё соҳасига оид китоблари, илмий рисолалари ва ўқув қўлланмалари тақдим этилган.

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Катта фалсафий мактабнинг асосчиси” деб номланган китоб-расмли кўргазма очилди
18.01.2018

2018 йил 18  январь  куни  Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг “Илм”  ўқиш  залида Ўзбекистон ФА академиги, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, файласуф олим Жондор Туленов таваллудининг 90 йиллиги муносбати билан “Катта фалсафий мактабнинг асосчиси” деб номланган китоб-расмли кўргазма очилди. Кўргазмада олимнинг фалсафада диалектика назариясига оид муаммоларни тадқиқ этишга бағишланган илмий китоблари тақдим этилган.

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида кинематографист, сценарист Жасур Исҳоқовнинг “Сны о старом Ташкенте” номли китоби тақдимоти бўлиб ўтди
18.01.2018

2018 йил 16 январь куни Ўзбекистон Миллий кутубхонасида кинематографист, сценарист Жасур Исҳоқовнинг   “Сны о старом Ташкенте” номли китоби тақдимоти бўлиб ўтди. Тадбирда санъатшунос олимлар, ёзувчилар, шоирлар, драматурглар режиссёрлар, операторлар, актёрлар ҳамда кутубхона фойдаланувчилари иштирок этдилар.

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида «Миллий умумтаълим электрон кутубхона» лойиҳаси бўйича семинар ўтказилди
18.01.2018

2018 йил 16 январь куни Ўзбекистон Миллий кутубхонасида  «Миллий умумтаълим электрон кутубхона» лойиҳаси бўйича семинар ўтказилди. Жанубий Кореянинг LG CNS компанияси мутахассислари томонидан ўтказилган мазкур семинарда 14та ахборот-кутубхона марказлари, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Асосий кутубхонаси, Республика илмий-педагогика кутубхонаси, Тошкент давлат техника университети ва Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ахборот-ресурс марказлари ходимлари иштирок этдилар.

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси фонди “Подвиг и память” (Жасорат ва хотира) деб номланган китоб билан бойиди
16.01.2018

Мазкур китоб Аркадий Калонтаров ва унинг ўғли Бухоро яхудийлари тарихи бўйича номзодлик диссертациясини якунлаётган, ёш тадқиқотчи Давид томонидан ёзилган бўлиб, иккинчи жаҳон урушида иштирок этган Бухоро яхудийларининг биографик ҳужжатли-биографик картотекаси ҳисобланади. Бу 1939-1945 йиллардаги Иккинчи жаҳон урушида қатнашган Бухоро яхудийлари иштирокчиларни (Ўрта Осиё яхудийлари) қидириш тадқиқотини давом эттиришнинг яна бир натижасидир. Китобнинг асосий мазмуни - бу уларнинг ҳар бири ҳақидаги алифбо кетма-кетлигида берилган ҳужжатлар картотекасининг берилишидир.  Картотека ҳар бир уруш иштирокчиси ҳақида йиғилган шахсий маълумот карталаридан иборат.

КУТУБХОНА ТАВСИЯ ЭТАДИ
ТАҚВИМ