Бош саҳифа > ЯНГИЛИКЛАР > Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган китоб-расмли кўргазма

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган китоб-расмли кўргазма
06.03.2019

2019 йил 6 март куни Ўзбекистон Миллий кутубхонаси “Истиқбол” залида Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган “Аёл - умрнинг гул баҳори” номли китоб-расмли кўргазма ташкил этилди. Кўргазмада намойиш этилган экспонатларни аёлларга бағишланган ва аёллар ҳақида ҳикоя қилувчи суратлар, китоблар ва журналлар ташкил этади.  

Аёллар каби нозик, гўзал ва тароватли баҳор фаслининг илк айёми –8 март байрами БМТ томонидан 1910 йилда таъсис этилган бўлиб, аёлларнинг ўз ҳақ-ҳуқуқлари ҳимоя қилиш, эркаклар билан ижтимоий ҳаётда, оилада ва сайловларда тенг ҳуқуқли бўлиш учун курашидан, дунёда тинчликни барқарорлигини таъминлашдан иборат кун эди. Бу курашнинг ижобий натижасини бугун байрам қилинмоқда. Ҳозирги кунда бу гўзаллик ва баҳор тантанаси кунидир.

Кўргазмада жамиятимизнинг барча соҳаларида: фанда, ишлаб-чиқариш, спортда илғор, донгдор ва забардаст хотин-қизлар ҳақида сўзлаган нутқлари киритилган китоблар, ўз мардлиги ва жасорати билан тарихда из қолдирган фан, адабиёт, санъат ва маданият вакилалари ҳақида ҳикоя қилувчи  “Аёлга эҳтиром” китоби, фермер, тадбиркор ва ишлаб чиқаришнинг илғор аёллари ҳақидаги  “Аёл яратган дунё” китоби, ҳуқуқшунос ва тартиб посбонлари бўлмиш аёллар ҳақидаги “Ҳаёт гултожи – аёл” китоби, маърифат тарқатувчи аёллар ҳақидаги “Аёл ҳақида 100 сўз”, хотин-қизларнинг жамият ҳаётидаги роли, уларнинг баркамол авлод тарбиясидаги роли ҳақида ҳикоя қилувчи “Эъзозли аёл иқболи” китоби, ҳаётини буюк зотлар тарбиясига бағишлаган аёллар ҳақидаги “Аёл узи бир дунё”, “Эл ардоғидаги аёллар” китоблари, “Она ва бола”, “Аёлларга ўғитлар”, “Ҳар бир аёл учун, “Хотин-кизлар энциклопедияси” каби қўлланмалар, “Аёл қалби”, “Аёл ишқи”, “Аёлга қасида”, “Орзуси бир дунё аёлнинг”, “Оналар бешиги дунёдир”, “Аёл, муқаддассан”, “Фарзанд азиз – она мўътабар” шеърий тўпламлар ўрин олган.

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси матбуот хизмати

КУТУБХОНА ТАВСИЯ ЭТАДИ
ТАҚВИМ