Бош саҳифа > ЯНГИЛИКЛАР > “Поговорим о странностях любви” (Муҳаббатнинг сирлари ҳақида суҳбат) шеърият ва мусиқа кечаси бўлиб ўтди

“Поговорим о странностях любви” (Муҳаббатнинг сирлари ҳақида суҳбат) шеърият ва мусиқа кечаси бўлиб ўтди
11.03.2019

2019 йил 11 март куни Ўзбекистон Миллий кутубхонасида баҳорнинг ва у билан бирга нозик ҳиссиётларнинг  уйғониши тараннум этилган “Поговорим о странностях любви” (Муҳаббатнинг сирлари ҳақида суҳбат) деб номланган шеърият ва мусиқа кечаси бўлиб ўтди. “Данко” адабий-ижодий бирлашмаси ва “Истоки” адабий–ижодий бирлашмаси билан ҳамкорликда ўтказилган кечада Тошкент шаҳри шоирлари, шеърият заршунослари, шайдолари ва мухлислари иштирок этдилар.

Ушбу гўзал кечада баҳор ва муҳаббатга бағишланган шеърлар янгради. Муаллифлар ўз шеърларини ўқиб, баҳорнинг чиройи ва назокатини, шунингдек, бошқа шоирларнинг ўз асарларида оташин муҳаббатнинг сирларини ва жозибадор оҳанрабосини тасвирлаган шеърларини ўқидилар.

Тадбирни очиқ деб эълон қилар экан, А.Навоий номидаги ДАКТ саҳналаштирувчи режиссёри, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият арбоби А.Слоним тадбир қатнашчиларини қутлади, кечанинг моҳияти билан таништирди. “Бизнинг тушунчамизда баҳор ҳар доим севги билан, нафақат табиатнинг уйғониши, балки туйғуларнинг уйғониши билан ҳам боғлиқ”. Шеърият кечасининг шеърий муқаддимаси сифатида, А.Слоним севги, баҳор ва эзгуликни тараннум этувчи ўз қаламига мансуб ва ўзга шоирларнинг шеърларини ўқиди.

“Данко” бадиий-ижодий уюшмаси раиси, рассом ва шоира А.Г.Маркарян тадбир иштирокчиларини баҳорий байрамлар билан қутлади, уларга тинчлик, хотиржамлик, муҳаббат, ижодий парвозлар тилади. Шунингдек у ўз ижодидан шеърлар ўқиди.

“Поговорим о странностях любви” (Муҳаббатнинг сирлари ҳақида суҳбат) деб номланган шеърият ва мусиқа кечасида Н.Бондаренко, О.Абишева, А.Куришев, Д.Одинцова, Н.Одинцова, С.Одинцова, Е.Абалова, А.Кирдянов, О.Бордовский, С.Демидова, Е.Веагалас, Г.Багдасарова каби шоирлар ўзларининг баҳор, севги мавзусидаги шеърлари билан ўртоқлашдилар. Г.Зазулинанинг мусиқий чиқишлари эса кечага енгил баҳорий кайфият бахш этди.

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси матбуот хизмати

КУТУБХОНА ТАВСИЯ ЭТАДИ
ТАҚВИМ