Бош саҳифа > ЯНГИЛИКЛАР > “Central Asia – 2019. ФАН, ТАЪЛИМ, МАДАНИЯТ ВА БИЗНЕСДА ИНТЕРНЕТ ВА АХБОРОТ-КУТУБХОНА РЕСУРСЛАРИ” XIII Халқаро конференциясининг ялпи мажлиси

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

10.07.2019 Ўзбекистон Миллий кутубхонасида рус ёзувчиси А.С.Пушкин таваллудининг 220 йиллигига бағишлаб Ҳумоюн Акбаров томонидан таржима қилинган “Тумор” китоби тақдимоти

09.07.2019 Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг Миллий умумтаълим электрон-кутубхона марказига Хизмат раҳбари, бош мутахассис, етакчи мутахассис, 1-тоифали мутахассис лавозимларига мутахассислар қабул қилиш танловини эълон қилади.

08.07.2019 “ИНФОЛИБ” ахборот-кутубхона хабарномасининг навбатдаги сони қўлингизда

05.07.2019 Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Ўзбекистон халқ шоири Нормурод Нарзуллаев таваллудининг 85 йиллигига бағишланган библиографик шарҳ ва адабиётлар кўргазмаси

04.07.2019 Руминия-Ўзбекистон ҳамкорлик сари қадам

“Central Asia – 2019. ФАН, ТАЪЛИМ, МАДАНИЯТ ВА БИЗНЕСДА ИНТЕРНЕТ ВА АХБОРОТ-КУТУБХОНА РЕСУРСЛАРИ” XIII Халқаро конференциясининг ялпи мажлиси
24.04.2019

2019 йил 24 апрель куни “Central Asia – 2019. ФАН, ТАЪЛИМ, МАДАНИЯТ ВА БИЗНЕСДА ИНТЕРНЕТ ВА АХБОРОТ-КУТУБХОНА РЕСУРСЛАРИ” XIII Халқаро конференциясининг ялпи мажлиси бўлиб ўтди. Унда конференциянинг барча қатнашчилари иштирок этдилар. Уни Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети профессори Марат Рахматуллаев олиб борди.

Ялпи мажлисни Беларусь Миллий кутубхонаси директори Роман Мотульскийнинг Беларусь Миллий кутубхонасининг китоб ёдгорликларини виртуал таъмирлаш борасидаги фаолиятига бағишланган маърузаси очиб берди. Унда нотиқ кўп асрлик беларусь китобат тарихи, ёзма маданий мерос намуналарининг сақланиши ва уларни қайта тикланишида янги инновацион технологиялардан фойдаланилаётгани ҳақида маълумот берди.

АҚШ Кутубхона фонди ижрочи директори Меррис Сумралл кутубхоналар учун кўмак ва молиялаштиришни яратиш имкониятларига бағишланган маърузасида, ҳозирги кунда  АҚШ кутубхоналарида моддий ва сиёсий кўмак етишмаслиги натижасида ёпилиб борилаётгани ҳақида маълумот берди. Тошкент ахборот технологиялари университети профессори Марат Рахматуллаев Ўзбекистон ахборот-кутубхона муассасаларининг халқаро кооперацияси, унинг муаммо ва истиқболлари ҳақида маъруза қилди, Россия Фанлар академияси Давлат оммавий илмий-техник кутубхонаси Сибирь бўлими директор ўринбосари Наталья Редькина “Библиотека 4.0” – келажак хизмат кўрсатиш кутубхонаси модели” деб номланган маърузасида фойдаланувчиларга хизмат кўрсатишнинг инновацион йўлини танлаган кутубхоналар учун мутахассисларни Library 4.0 модели асосида тайёрлашни тавсия қилди. Назарбоев университети кутубхонаси эксперт-менеджери Джозеф Яп ахборот  саводхонлигини ошириш ечимлари ва кутубхона дастурлари ҳақида ўз тажрибалари билан ўртоқлашди. Туркиянинг Хасепет университети Ахборот менежменти кафедраси профессори Ясар Тонта “Маданий мероснинг рақамли келажаги” мавзусидаги маърузасида ахборот-кутубхона ресурсларини рақамлаштиришнинг зарурати, уларни келажак авлодга етказишда ишончли манба вазифасини ўташини таъкидлади.

Гордон колледжи кутубхонаси (Равалпинди, Покистон) профессори Ариф Наушахи «Матла-и-са'дайн ва Маджмаи-и Бахрейн: Темурийлар тарихи» нодир қўлёзмалари ҳақида батафсил маълумот берди, Россия Фанлар академияси Давлат оммавий илмий-техник кутубхонаси Сибирь бўлими директор ўринбосари Денис Косяков илмий янгиликлар агрегатори таҳлилий тадқиқотлар учун ахборот ресурси ва базаси ҳақида, Б.Ельцин номидаги Президент кутубхонаси бўлим бошлиғи ўринбосари Мария Стегаева рақамлаштирилган коллекцияларнинг электрон тўпламларни ташкиллантириш бўйича Президент кутубхонаси тажрибаси ҳақида маълумот берди, Назарбоев университети кутубхонаси директор ўринбосари Петр Лапо эса иштирокчиларни Назарбоев университети кутубхонаси ахборот ресурслари билан таништирди.

Россия давлат кутубхонаси “Обособленное подразделение Химкинский комплекс” бошқармаси бошлиғи Ирина Сакирко ягона илмий маконни шакллантиришда илмий тадқиқотлар фондининг роли, Тожикистон Республикаси Фанлар академияси Индира Ганди номидаги Марказий илмий кутубхона директори Шодимаҳмад Суфиев замонавий ахборот маконида академик кутубхоналар, Тожикистон Миллий кутубхонаси директор ўринбосари Гадобег Маҳмудов Тожикистон Республикаси Миллий кутубхонаси фаолиятининг асосий йўналишлари, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси директори Умида Тешабаева Ўзбекистон Республикасида кутубхона ва ахборот соҳасининг ҳозирги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари ҳақида маъруза қилдилар.

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси матбуот хизмати

КУТУБХОНА ТАВСИЯ ЭТАДИ
ТАҚВИМ