Бош саҳифа > ЯНГИЛИКЛАР > “Central Asia – 2019. ФАН, ТАЪЛИМ, МАДАНИЯТ ВА БИЗНЕСДА ИНТЕРНЕТ ВА АХБОРОТ-КУТУБХОНА РЕСУРСЛАРИ” XIII Халқаро конференцияси доирасида 2-шўъба йиғилиши

“Central Asia – 2019. ФАН, ТАЪЛИМ, МАДАНИЯТ ВА БИЗНЕСДА ИНТЕРНЕТ ВА АХБОРОТ-КУТУБХОНА РЕСУРСЛАРИ” XIII Халқаро конференцияси доирасида 2-шўъба йиғилиши
25.04.2019

2019 йил 25 апрель куни конференция доирасида шўъба йиғилишлари бўлиб ўтмоқда. Уларда мамлакатимиздаги ахборот-кутубхона муассасалари, нашриётлар, архивлар, музейлар ва АКТ мутахассислари, олимлар ва  тадқиқотчилар, ҳамда таълим муассасалари ўқитувчилари ўз маърузалари билан фаол иштирок этдилар.

2-шўъба йиғилиши “Кутубхона хизматлари самарадорлигини оширишда етакчи ахборот технологиялари ва ресурслари” мавзусига бағишланган бўлиб, уни Самарқанд давлат чет тиллари институти кафедра мудири, педагогика фанлари доктори М.Лутфиллаев ва Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети, PhD докторанти Ў.Каримовлар олиб борди.

Шўъба йиғилишида сўзга чиққан маърузачилар WEB - компьютер тизим моделлари асосида виртуал кутубхоналарнинг электрон ресурсларини шакллантириш, Ўзбекистонда китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ривожлантиришнинг амалий жиҳатлари, Ахборот-кутубхона муассасаларининг хизматларини ташкил этишда мобил иловалардан фойдаланиш ва унинг истиқболлари, ProQuest: ижтимоий ва гуманитар фанларга оид илмий ресурслар базасидан фойдаланиш, Ўзбекистон Миллий кутубхонаси каталогизатор мутахассисининг интеллектуал меҳнати, «TURON» ахборот-кутубхона марказида реал воқелик билан тўлдирилган 3D китоблар, интеграллаштирилган ахборот-кутубхона тизимларининг ривожланиш тенденцияси таҳлили ва интеграция қилиш самарадорлигини ҳисоблашда MRD кўрсаткичи, ахборот-кутубхона тизимлари учун авторитет файллар базасини яратиш долзарблиги, Ўзбекистон Республикаси олимларининг библиометрик маълумотлар базасини яратиш принциплари ва хусусиятлари, ахборот-кутубхона муассасасининг инновацион ва лойиҳавий фаолияти, бугунги китобхоннинг ахборот-ресурс марказидан фойдаланиш имкониятлари ва янги инновацион таълим, электрон архивларни ташкил этиш, ҳужжатларни жамлаш, ҳисобга олиш ва фойдаланишда марказлашган ахборот тизимини яратиш каби мавзуларни кенг ёритдилар ва бу борада жойларда амалга оширилаётган ишлар билан таништирдилар.

Фарғона вилояти ахборот-кутубхона маркази, бўлим бошлиғи Д.Аҳмедов ва Каталоглаштириш ва туркумлаштириш  бўлими бошлиғи Ш.Аҳмедовларнинг кутубхона соҳасида QR-кодлардан фойдаланишнинг аҳамияти, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси хизмат раҳбари Насиба Холдорованинг UzNEL дастурий таъминоти бўйича “Миллий умумтаълим электрон кутубхонаси” лойиҳаси доирасида “Комплектование” модули ҳақида берган маълумотлари иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди.

Шўъба йиғилиши сўнгида энг яхши маърузалар аниқланиб, маърузачилар дипломлар билан тақдирландилар.

КУТУБХОНА ТАВСИЯ ЭТАДИ
ТАҚВИМ