Бош саҳифа > ЯНГИЛИКЛАР > “Central Asia – 2019. ФАН, ТАЪЛИМ, МАДАНИЯТ ВА БИЗНЕСДА ИНТЕРНЕТ ВА АХБОРОТ-КУТУБХОНА РЕСУРСЛАРИ” XIII Халқаро конференцияси доирасида 3-шўъба йиғилиши

“Central Asia – 2019. ФАН, ТАЪЛИМ, МАДАНИЯТ ВА БИЗНЕСДА ИНТЕРНЕТ ВА АХБОРОТ-КУТУБХОНА РЕСУРСЛАРИ” XIII Халқаро конференцияси доирасида 3-шўъба йиғилиши
25.04.2019

2019 йил 25 апрель куни конференция доирасида шўъба йиғилишлари бўлиб ўтмоқда. Уларда мамлакатимиздаги ахборот-кутубхона муассасалари, нашриётлар, архивлар, музейлар ва АКТ мутахассислари, олимлар ва  тадқиқотчилар, ҳамда таълим муассасалари ўқитувчилари ўз маърузалари билан фаол иштирок этдилар.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий Ёдгорлик мажмуаси кутубхонаси директори Д.Шукурова олиб борган 3-шўъба йиғилиши замонавий ахборот жамиятида мутолаа маданиятини ривожлантиришнинг долзарб масалаларига бағишланди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий Ёдгорлик мажмуаси кутубхонаси фаолияти, АҚШ жамиятида кутубхоналарнинг инсон ҳаётида тутган ўрни,  уларда кўнгилли ходимлар тажрибаси, ёш авлодда китобхонлик маданиятини янада юксалтиришда, миллатлараро тотувликни мустаҳкамлашда ижтимоий тармоқларнинг ўрни ҳақида маърузалар тингланди. Шунингдек иштирокчилар кутубхоналарда реклама материаллари технологиясини ишлаб чиқиш, мутолаа орқали болаларга дунёни ва ўзини англатиш, бўлажак журналистларга медиа ва замонавий технологиялар ёрдамида таълим бериш, академик билим ва олий таълим интеграциясини  таъминлашда нодир қўлёзмаларнинг ўрни, сўровнома асосида аниқланган инсон ҳаётида китоб мутолааси ва китобхонликнинг ўрни, болалар китобхонлигига оид муаммоларини бартараф этиш йўллари ва умуман ёшлар тарбиясида ахборот-кутубхоналарнинг роли ва аҳамияти ҳақидаги фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашдилар.

Андижон вилояти Избоскан тумани  7-умумтаълим мактаби ўқитувчиси Х.Сулаймонов ва Халқ таълим бўлими ходим Э.Мухторовларнинг таълимда электрон кутубхона ва электрон дарсликнинг фойдаланувчилар учун афзаллик жиҳати мавзуси ва Республика Марказий кўзи ожизлар кутубхонаси директори Р.Убайдуллаевнинг кўриш бўйича ногиронлиги мавжуд шахсларга ахборот-кутубхона хизмати кўрсатиш тизимини янада ривожлантириш масалалари, муаммо ва ечимларига бағишланган маърузалари қизғин муҳомалар ва тортишувларга сабаб бўлди.

Шўъба йиғилиши сўнгида энг яхши маърузалар аниқланиб, маърузачилар дипломлар билан тақдирландилар.

КУТУБХОНА ТАВСИЯ ЭТАДИ
ТАҚВИМ