Бош саҳифа > ЯНГИЛИКЛАР > XIII Халқаро конференция доирасида хорижий ахборот ресурслари маълумотлар базалари ва тизимлар билан ишлаш асосларига бағишланган маҳорат дарслари

XIII Халқаро конференция доирасида хорижий ахборот ресурслари маълумотлар базалари ва тизимлар билан ишлаш асосларига бағишланган маҳорат дарслари
25.04.2019

2019 йил 25 апрель куни “Central Asia – 2019. ФАН, ТАЪЛИМ, МАДАНИЯТ ВА БИЗНЕСДА ИНТЕРНЕТ ВА АХБОРОТ-КУТУБХОНА РЕСУРСЛАРИ” XIII Халқаро конференцияси доирасида хорижий ахборот ресурслари маълумотлар базалари ва тизимлар билан ишлаш асосларига бағишланган маҳорат дарслари бўлиб ўтди. Уларда ахборот-кутубхона муассасалари мутахассислари, профессор-ўқитувчилар ва илмий тадқиқотчилар иштирок этдилар.

Маҳорат дарсларининг мақсади − илмий-таълимий маълумотлари базаларидан фойдаланиш бўйича ахборот бериш, шунингдек, ташкилотларнинг жамоавий обуна бўлиш доирасида маълумотлар базаларидан фойдаланиш статистикасини тақдим қилишдан иборат.

Республиканинг интеллектуал салоҳияти  ривожланишида миллий илмий кадрларни тайёрлаш бўйича босқичма-босқич ва мунтазам ишлар, жаҳон илм-фани умумий йўналишлари ва тенденцияларига мувофиқ фундаментал ва амалий тадқиқотларни ташкил қилиш  асосий омил бўлиб ҳисобланади. Олий ўқув юртидан кейинги таълимда ҳимоя қилиш ва фан доктори илмий даражасини бериш  тизимининг жорий қилиниши илмий мақолалар сифатига қўшимча талабларни, юқори рейтингли журналларда чоп эттириш заруриятини, мувофиқ мавзулар бўйича жаҳон тадқиқотларини таҳлил қилишни юклайди. Етакчи ривожланган мамлакатлар хорижий университетлари ва илмий марказларининг тажрибаси шуни кўрсатмоқдаки, илмий ресурслардан самарали фойдаланиш сифатли илмий тадқиқотлар ва уларнинг натижалари, шунингдек, ўқув муассасаларида таълим бериш даражасининг ўсиши ва билимларни ўзлаштиришнинг муҳим омили ҳисобланади. Жаҳон маълумотлар базаларидан мукаммал фойдаланишни таъминлаш, зарур ахборот ресурсларини самарали қидиришнинг мустақкам кўникмаларини шакллантириш, етакчи илмий журналларда чоп эттириш мамлакатимиз илм-фани ва таълими ривожининг энг муҳим омилидир.

Маҳорат дарсларида “ProQuest Dissertations & Theses  маълумот базасидан илмий-тадқиқот фаолияти ва таълимда фойдаланиш” мавзусида Россиянинг “МЕТЭК” АЖ/ProQuest компанияси электрон ресурслар бўлими директори А.Липенский, “Илмий тадқиқот олиб боришда Springerlink платформасидан фойдаланиш” мавзусида Springer нашриётининг Ўрта Осиё бўйича лицензион менежер И.Александрова, “EastView маълумотлар базасидан тадқиқот ва ўқув ишларини олиб бориш мақсадида фойдаланиш” мавзусида “ИВИС EastView” МЧЖ маркетинг ва сотиш бўйича директори Д.Ушанов, “Илмий тадқиқотлар учун  Emerald Publishing электрон ресурслари” мавзусида Emerald Publishing нашриётининг Ўрта Осиё бўйича лицензион менеджери Мине Тонта, “EBSCO Information Services тўлиқ матнли маълумотлар базалари ва электрон китоблар билан ишлаш” ва “E-line Press” лойиҳалари Ўзбекистон олимларининг илмий-тадқиқот ишларида ёрдам бериш мавзусида ООО “E-LINE PRESS”  компанияси менеджери Н.Пазилова, “Clarivate Analytics: илмий-таҳлилий ресурслар Ўзбекистон олимлари учун” мавзусида Clarivate Analytics компаниясининг Марказий Осиё минтақасидаги расмий вакили Л.Мукяшевалар конференция иштирокчиларига маслахатлар ва амалий тавсиялар бердилар.

Мутахассислар ўз компаниялари мақсадлари ва вазифалари билан таништиришди. Улар илмий-таълимий базалар ва уларда мавжуд ресурсларга бепул кириш имкониятини берувчи кўмакчилар, зарур ахборот ресурсини тезкорлик билан топиш, уларни юклаб олиш ва тўла матнда ўқиш имкониятини бериши, шунингдек, тадқиқотчилар учун мавжуд қулайликлар, етакчи илмий журналлар ва илмий тўпламлар ҳақида гапириб бердилар.

Иштирокчилар ўзларини қизиқтирга барча саволларга атрофлича жавоб олдилар ва ташкилотчиларга ўз миннатдорликларини изҳор этдилар.

КУТУБХОНА ТАВСИЯ ЭТАДИ
ТАҚВИМ