Бош саҳифа > ЯНГИЛИКЛАР > Руминия-Ўзбекистон ҳамкорлик сари қадам

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

10.07.2019 Ўзбекистон Миллий кутубхонасида рус ёзувчиси А.С.Пушкин таваллудининг 220 йиллигига бағишлаб Ҳумоюн Акбаров томонидан таржима қилинган “Тумор” китоби тақдимоти

09.07.2019 Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг Миллий умумтаълим электрон-кутубхона марказига Хизмат раҳбари, бош мутахассис, етакчи мутахассис, 1-тоифали мутахассис лавозимларига мутахассислар қабул қилиш танловини эълон қилади.

08.07.2019 “ИНФОЛИБ” ахборот-кутубхона хабарномасининг навбатдаги сони қўлингизда

05.07.2019 Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Ўзбекистон халқ шоири Нормурод Нарзуллаев таваллудининг 85 йиллигига бағишланган библиографик шарҳ ва адабиётлар кўргазмаси

04.07.2019 Руминия-Ўзбекистон ҳамкорлик сари қадам

Руминия-Ўзбекистон ҳамкорлик сари қадам
04.07.2019

2019 йил 4 июль куни Ўзбекистон Миллий кутубхонасида  Руминиянинг Европа Иттифоқи Кенгашига раислик муддати тугаганлиги боис ўтган давр фаолиятининг сарҳисобига бағишланган тадбир ҳамда ҳайкалтарош Константин Бранкузи асарлари фотосуратлари ва Руминия миллий маданияти намуналари кўргазмаси бўлиб ўтди.

Ўзбекистондаги Руминия элчихонасининг фавқулодда вазири Л.Чернаиану Руминиянинг олти ой давомида Европа Иттифоқи Кенгашида амалга оширган ишларини сарҳисоб этди. “Кенгашга раислик даврида Руминия ўз олдига Европа Иттифоқининг ҳамжиҳатлигига  эришиш каби устувор вазифани қўйди. Раис-мамлакат сифатида у тўртта асосий йўналишдан иборат Ишчи дастур ишлаб чиқди. Биринчиси, барча фуқаролар ва аъзо давлатлар учун барқарор ва тенг ривожланиш имкониятларини берувчи Европада яқинлашиш ва бирлашишга қаратилган “Яқинлашув Европаси” йўналиши. Иккинчи йўналиш “Хавфсиз Европа” деб номланиб, бу фуқаролар учун хавф туғдирадиган янги муаммоларини ҳал қилишни назарда тутади. Учинчи йўналиш “Европа кучли глобал ўйинчи” деб номланади. Унда раислик қилувчи Руминия Иттифоқнинг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакилини қўллаб-қувватлайди. Охирги йўналиш “Умумий қадриятлар Европаси” дир”.

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси директори У.Тешабоева меҳмонларни қутлади ва келажакда самарали ҳамкорликка умид билдирди. “Ўзбекистон Республикаси Руминиянинг Марказий Осиёдаги муҳим ҳамкори саналади. Мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик мустаҳкам принциплар ва қадриятлар, ўзаро ҳурмат ва ишончга асосланган. Биз умид қиламиз-ки, мазкур тадбир бизнинг нафақат Руминиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси билан, балки мамлакатингиздаги кутубхоналар билан ҳамкорлик қилишимизга кўмаклашади”.

Европа Иттифоқи делегацияси раҳбари Э.Стипраис Руминия делегациясига фидокорона хизматлари учун ташаккур изҳор этди ва: “Европа Иттифоқи Кенгашига раислик даврида Руминия умумий устувор йўналишларда - кучли иқтисод, кучли бошқарув, янада яқин алоқалар ва янада кучли жамиятни ривожлантиришга йўналтирилган “2020 йилда 20 ютуқ” дастурини илгари суриб Шарқий қўшничиликка қаратилган ёндашувларини қўллаб-қувватлади ва хайрихоҳлик қилди”, - деди.

Тадбир доирасида кутубхона фойесида румин ҳайкалтароши Константин Бранкузи асарлари фотосуратлари ва Руминия миллий анъанавий кийимлари намуналари кўргазмаси бўлиб ўтди.

Машҳур руминиялик ҳайкалтарош Константин Бранкузи 1876 йил 19 февралда Руминияда туғилган. Ижодининг илк даврида у ҳақиқий портретлар (тош, гипс) яратишга қизиққан бўлса, кейинчалик унда замонавий услубга, декоратив шаклга, нур ва соя тебранишларини тасвирлашга қизиқиш уйғонди. Бранкузи санъатининг характерли хусусияти геометрик жиҳатдан соддалаштирилган, архаик шаклга ва катталаштирилган тасвирларни яратишдир. Бранкузи ҳамиша Руминия фольклор санъати - ёғоч ўймакорлигининг табиий гўзаллигига содиқ қолди. Бранкузи ижоди XX асрнинг бадиий тажрибаси хазинасига кирди. Уста ҳайкалтарошнинг асарлари дунёнинг етакчи музейларида, хусусан, Парижда ва АҚШда сақланади.

Кутубхона фойдаланувчилари жун, бўз ва зиғирпоя толасидан тайёрланган румин анъанавий миллий либослари намуналари билан танишиш имконига эга бўлишди. Бу ерда эркаклар шимлари, кўйлаклари, нимчалар, аёллар кўйлаклари, сорочкалари, шунингдек кийимларни безаш учун боғичлар ва тасмалар билан танишиш имконига эга бўлдилар.

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси матбуот хизмати

КУТУБХОНА ТАВСИЯ ЭТАДИ
ТАҚВИМ