Бош саҳифа > ЯНГИЛИКЛАР > “Мовий жомадон саёхати” акцияси доирасида МТТга ташриф

“Мовий жомадон саёхати” акцияси доирасида МТТга ташриф
10.09.2019

Очиқ эшиклар ҳафталиги доирасида Ўзбекистон Миллий кутубхонаси мутахассислари “Мовий жомадон саёхати” акцияси билан Сергели тумани 565-сон “Истиқлол” номли ҳамда 589-сон Мактабгача таълим ташкилотига сайёр тадбир ўтказдилар. Ташриф чоғида болаларда матнни гапириб бериш қобилиятини шакллантиришга йўналтирилган “Онам ёрдамида эртак айтаман” мавзусида суҳбат ўтказилди.

Тадбирдан кўзланган мақсад болаларда китобга бўлган меҳрни уйғотиш, мутолаага жалб қилиш.

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси Ўқиш заллари хизмати мутахассислари Н.Расулова ва Ш.Уктамовалар мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчилари учун болаларни эртакларни севишга, улардан кўп фойдали ўгитлар олишга ундовчи “Эртактерапия” деб номланган ўйин ўказдилар ва унда “Бўри билан бойўғли” номли эртак ўқиб бердилар ҳамда болалар билан биргалашиб ўқилган эртакни муҳокама қилишди. Ўйин эртаклар ва ҳикоялар қаҳрамонлари образлари орқали болаларнинг руҳиятига ижобий таъсир этиб, уларни жамиятда комил инсон бўлиб етишишларига, уларнинг сўз бойлигини бойитишга, ижодий қобилиятларини ривожлантиришга, мантиқий ва мавҳум фикрлашини ривожлантиришга ва жамоада ишлаш қобилиятини шакллантиришга кўмаклашади.  Шунингдек,  учрашув якунида кутубхона мутахассислари  “Топган топалоқ” номли топишмоқлар мусобақаси ҳамда “Эртакдаги қаҳрамонни топ” номли мусобақалар ўтказдилар.

КУТУБХОНА ТАВСИЯ ЭТАДИ
ТАҚВИМ