Бош саҳифа > ЯНГИЛИКЛАР > Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “INFOLIB-2016” VI Миллий ахборот-кутубхона ҳафталиги якунига етди

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “INFOLIB-2016” VI Миллий ахборот-кутубхона ҳафталиги якунига етди
03.11.2017

2017 йил 3 ноябрь куни ахборот маданиятини юқори даражага кўтариш ҳамда республика миллий маданий меросини асраш, ёшларда мутолаага бўлган меҳрни ошириш, аҳолининг турли қатламларига хизмат кўрсатишни ташкил этишда кутубхоналарнинг ижтимоий-маданий ролини ошириш ва машҳур ёзувчилар, шоирлар, артистлар, хонандалар ва ҳунармандлар билан таништириш мақсадида ташкил этилган “INFOLIB-2017” VI Миллий ахборот-кутубхона ҳафталиги ўз ишини тамомлади.

Ҳафталикнинг тантанали ёпилиш маросими Республика эстрада цирк коллежи ўқувчиларининг мусиқий чиқишалри билан бошланди.

Ҳафталикни ёпиқ деб эълон қилар экан, Ўзбекистон Миллий кутубхонаси директори А.Абдуазизов “INFOLIB-2017” VI Миллий ахборот-кутубхона ҳафталигини ташкил этиш ва ўтказишда фаол иштирок этган барча ҳамкорларга, ҳомий ташкилотларга, иштирокчиларга, меҳмонларга миннатдорчилик билдирди.

Ҳафталик доирасида китоб тақдимотлари, китоблар ва амалий санъат намуналари кўргазмалари, семинарлар, давра суҳбатлари, экскурсиялар, маҳорат дарслари, танловлар, акциялар, машҳур ёзувчи, шоир, рассом, артистлар билан ижождий учрашувлар, интерфаол ўйинлар ва викториналар бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси матбуот хизмати

КУТУБХОНА ТАВСИЯ ЭТАДИ
ТАҚВИМ