Бош саҳифа > ЯНГИЛИКЛАР > Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Жасур аскар Швейкнинг саргузуштлари” спектакли саҳналаштирилди

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Жасур аскар Швейкнинг саргузуштлари” спектакли саҳналаштирилди
08.11.2017

2017 йил 8 ноябрь куни Ўзбекистон Миллий кутубхонасида чех адиби Ярослав Гашекнинг “Жасур аскар Швейкнинг саргузуштлари” номли асари асосида саҳналаштирилган спектакли намойиш этилди. Тадбир Ўзбекистондаги Чехия Республикаси элчихонаси билан ҳамкорликда ўтказилди. Унда дипломатик корпус вакиллари, ўзбек зиёлилари, журналистлар ва Ўзбекистон Миллий кутубхонаси китобхонлари иштирок этдилар.

Пьеса муаллифи ва режиссёри - Gratias Agit 2013  мукофоти лауреати, ёзувчи, шоира ва режиссёр Адель Чилякова. Спектакль “Арт-Студия-Свет” театри томонидан Ўзбекистондаги Чехия Республикаси элчихонаси   кўмагида тақдим этилди.

Режиссёр ва ижрочилар томошабинларга чех романининг руҳиятини, саҳналаштирувчининг ғоясини ва актёрларнинг қалб илиқлигини, хис-ҳаяжонларини етказиб беришга ҳаракат қилдилар. Спектакль жанри турфа хил бўлиши баробарида, унда ортиқча ҳеч нарса йўқ. Унинг тили ифодали ва тушунарли, унинг сеҳрли тили ўтмиш ва бугуннинг долзарб муаммолари ўртасида кўприк  тимсолида намоён бўлади. Спектакль муаллифи ва жамоа иштирокчилари романнинг драматизм ва ҳажвий ҳолатларга бой руҳияти ва мазмунини, кўринишидан ҳажвий бўлган мазкур асар орқали томошабинларнинг қалби ва онгига дунё фожеаларини кўрсатишни муваффақиятли уддасидан чиқдилар.

“Арт-Студия-Свет” театри спектаклни саҳналаштиришда кўрсатган кўмаги, умуминсоний қадриятларга янгича қараш имконини бергани, томошабинларни фикрлашга, ҳамдардликка, фош этилган иллатларининг устидан кулишга чақиргани учун Ўзбекистондаги Чехия Республикаси элчихонасига миннатдорлик билдирди. Спектакль декорациялари ва саҳна суратларини Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Александр Батиков яратган.

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси матбуот хизмати

КУТУБХОНА ТАВСИЯ ЭТАДИ
ТАҚВИМ