Бош саҳифа > ЯНГИЛИКЛАР > Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Алиаскар  Фатхуллиннинг  «Явдат Ильясов. Марсдан келган  одам» ҳужжатли фильми тақдимоти бўлиб ўтди

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Алиаскар  Фатхуллиннинг  «Явдат Ильясов. Марсдан келган  одам» ҳужжатли фильми тақдимоти бўлиб ўтди
09.11.2017

2017 йил 9 ноябрь куни  Алиаскар  Фатхуллиннинг «Явдат Ильясов. Марсдан келган  одам» ҳужжатли фильми тақдимоти бўлиб ўтди.

«Тропа гнева», «Согдиана», «Пятнистая смерть», «Заклинатель змей», «Месть Анахиты» каби асарлар ижодкори, тарихчи-ёзувчи Явдат Илясовнинг ҳаёти ҳақида ҳикоя қилади. Лойиҳа Ш.Марджани жамғармаси хайриҳоҳлиги остида амалга оширилди.

 

Явдат Илясовнингнинг жумбоқлар, ғаройиб воқеаларга бой ҳаёти уни уникал шахс сифатида шакллантирди. 50-70 йилларда хатто ўрта мактабни тамомламаган одам ҳозирги кунда Ўзбекистонда ва чет элларда қайта-қайта нашр этилаётган китобларни яратганига ақл бовар қилмайди.

 

У нафақат тарихий шохасралар, шеърий асарлар, сценарийлар ёзиб, рус тилига таржималар қилган, балки ўзи ҳақида фантастик асарлар ҳам яратган. Улардан бири – унинг Марсдан келганлиги ҳақидаги ҳикоядир. Буни у ўз ўғлига тунги эртак сифатида сўзлаб берар эди.

Фильм режиссёрнинг Явдат Ильясовни яқиндан таниган инсонлар билан суҳбати асосида қурилган. Ёзувчи ҳақидаги хотиралари билан унинг ўғли Джангар Ильясов, қизлари Клара Ларина ва Илона Ильясова, келини Саида Ильясова, набиралари Роман Ларин ва Марьям Ильясова, шоир Раим Фарходий, ёзувчи Сухроб Муҳамедов, киноактёр Рустам Сагдуллаев, санъатшунос Тигран Мкртичев, ёзувчи Борис Голендерлар ўртоқлашдилар.

 

Журналист Борис Бабаев фильм ҳақидаги ўз тассуротлари билан ўртоқлашди. “Мен бу фильмни бир нафасда томоша қилдим. Унда асарларини бир неча авлод мутолаа қилган ёзувчи ҳақида қимматли маълумот тақдим этилган. Фильмни суратга олишда Алиаскар Фатхуллин йиллар давомида тўплаган касбий маҳорати намойиш этди.

Фильмда Ўзбекистон Республикаси Марказий кино-фото- фоноархивиданолинган ҳужжатлардан парчалардан фойдаланилган. Клод Дебюсси, Николо Паганини, Рудольфо Фальво, Дериз-эль-Атташ, Румиль Вильданов, Майкл Тиора мусиқалари янграйди.

 

Лойиҳа ғояси режиссёр ва сценарист Али Ҳамроевники. Сценарий муаллифи ва режиссёри Алиаскар Фатхуллин. Бош продюсер Рустам Сулейманов. Операторлар: Эдем Алиев, Рубен Фатхуллин, Риаз Исхаков. Овоз режиссёрлари: Владимир Барамиков, Ильнур Сарбаев. Монтажчи: Алиаскар Фатхуллин. Ижрочи продюсерлар: Гулзода Нечаева, Артём Косар, Наталья Назарова.

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси матбуот хизмати

КУТУБХОНА ТАВСИЯ ЭТАДИ
ТАҚВИМ