Бош саҳифа > ЯНГИЛИКЛАР > Ўзбекистон Миллий кутубхонаси фонди “Ўзбекистонда инсон омили ва манфаатлари – энг олий қадрият” деб номланган китоб билан бойиди

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси фонди “Ўзбекистонда инсон омили ва манфаатлари – энг олий қадрият” деб номланган китоб билан бойиди
11.11.2017

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси фонди иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Қаландар Абдураҳмоновнинг “Ўзбекистонда инсон омили ва манфаатлари – энг олий қадрият” китоби билан бойиди. Мазкур китоб Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйида 2017 йилда чоп этилди.

Ўзбекистонда инсон омили ва манфаатлари – энг олий қадрият” китобида Ўзбекистон давлат мустақиллигини қўлга киритганидан сўнг ўтган чорак асрдан зиёд вақт давомида амалга оширилган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг натижалари, уларнинг халқ турмуш даражаси ва сифатини ошириш борасида қанчалик муҳим аҳамиятга эга бўлгани аниқ рақам ва мисоллар, жаҳоннинг тараққий этган давлатлари, халқаро ташкилотлар раҳбарлари томонидан мамлакатимиз тараққиёти ҳақида билдирилган фикрлар, уларнинг қиёсий таҳлили орқали очиб берилган. Муаллиф Ўзбекистон тараққиётини янги босқичга кўтариш борасида янгича куч-ғайрат билан олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг, изчил амалга оширилаётган модернизация ва туб янгиланишлар дастурининг назарий ва амалий аҳамияти, Ўзбекистонни янада ривожлантиришга қаратилган Ҳаракатлар стратегиясининг маъно-мазмуни, шу йўналишдаги улкан ишлар ҳақида батафсил тўхталиб, амалий фикр ва хулосаларини баён этган. 

Китобда Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти И.Каримовнинг,  Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг ҳозирги энг муҳим, долзарб вазифалар ва уларнинг ечимига қаратилган нутқлари ва китобларидан иқтибозлар олинган.

Муаллиф Қ.Абдураҳмонов китобда мустақил Ўзбекистонимизнинг бугунига назар ташлар экан, ҳар бир соҳанинг ўтмишига “Ким эдигу ким бўлдик?” деган савол билан юзланади, Ўзбекистоннниг иқтисодий салоҳиятига, фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясига, давлат органларининг хизматига ва мамлакатимизда тинчлик ва барқарорликни таъминлаш йўлида олиб борилаётган ишларга холис баҳо беради.

Китобдаги рангбаранг ва ёрқин суратлар, график диагараммалар ва жадваллар мавзулар маъно-мазмунининг тасдиғи сифатида хизмат қилади. Китоб кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси матбуот хизмати

КУТУБХОНА ТАВСИЯ ЭТАДИ
ТАҚВИМ