Бош саҳифа > ЯНГИЛИКЛАР > Ўзбекистон Миллий кутубхонаси III Евроосиё халқаро китоб кўргазма ярмаркасида иштирок этмоқда

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

25.04.2019 XIII Халқаро конференция доирасида хорижий ахборот ресурслари маълумотлар базалари ва тизимлар билан ишлаш асосларига бағишланган маҳорат дарслари

25.04.2019 “Central Asia – 2019. ФАН, ТАЪЛИМ, МАДАНИЯТ ВА БИЗНЕСДА ИНТЕРНЕТ ВА АХБОРОТ-КУТУБХОНА РЕСУРСЛАРИ” XIII Халқаро конференцияси доирасида 3-шўъба йиғилиши

25.04.2019 “Central Asia – 2019. ФАН, ТАЪЛИМ, МАДАНИЯТ ВА БИЗНЕСДА ИНТЕРНЕТ ВА АХБОРОТ-КУТУБХОНА РЕСУРСЛАРИ” XIII Халқаро конференцияси доирасида 2-шўъба йиғилиши

25.04.2019 “Central Asia – 2019. ФАН, ТАЪЛИМ, МАДАНИЯТ ВА БИЗНЕСДА ИНТЕРНЕТ ВА АХБОРОТ-КУТУБХОНА РЕСУРСЛАРИ” XIII Халқаро конференцияси доирасида 1-шўъба йиғилиши

24.04.2019 “Central Asia – 2019. ФАН, ТАЪЛИМ, МАДАНИЯТ ВА БИЗНЕСДА ИНТЕРНЕТ ВА АХБОРОТ-КУТУБХОНА РЕСУРСЛАРИ” XIII Халқаро конференциясининг ялпи мажлиси

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси III Евроосиё халқаро китоб кўргазма ярмаркасида иштирок этмоқда
25.04.2018

2018 йил 25 апрель куни Қозоғистон Республикаси Остона шаҳридаги “Корме” кўргазмалар марказида III Евроосиё халқаро китоб кўргазма ярмаркаси очилди. Ушбу кўргазмада Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ҳам ўз стенди билан иштирок этмоқда.

 

Мазкур кўргазма Европа ва Осиё мамлакатлари нашриётлари, матбаа корхоналари, китоб савдоси билан шуғулланувчи илмий-маърифий ташкилотларни бир ерга жамлаган йирик интеллектуал майдон ҳисобланади. Зеро, у дунё халқлари орасида китобхонликни кенг тарғиб этиш, инсонларнинг бадиий тафаккурини юксалтириш, ноширлик ва матбаа соҳасида эришилган ютуқларни оммалаштириш, соҳа вакилларининг ўзаро тажриба алмашиши учун қулай имконият яратиш мақсадида ўтказилмоқда.

 

“Ўзбекистон” павильони юртимиз тарихи ва бугунини ўзида акс эттирган. Икки қардош халқнинг буюк алломалари – Навоий ва Абай сиймоси халқаро кўргазмага алоҳида мазмун бағишлаган. Сурат тагидаги жавонда ушбу алломаларнинг буюк мероси жой олган. Павильондаги мониторда мамлакатимиздаги нашриётлар фаолиятига бағишланган видеоролик билан бир қаторда Ўзбекистон Миллий кутубхонаси фаолиятини ёритиб берувчи лавҳалар ҳам намойиш этилмоқда.

 

Халқаро кўргазма ярмарка 28 апрелга қадар давом этади. 

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси матбуот хизмати

КУТУБХОНА ТАВСИЯ ЭТАДИ
ТАҚВИМ