Бош саҳифа > ЯНГИЛИКЛАР > Ўзбекистон Миллий кутубхонаси фонди Тожикистон Миллий кутубхонаси тухфа этган китоблар билан бойиди

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси фонди Тожикистон Миллий кутубхонаси тухфа этган китоблар билан бойиди
08.05.2018

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси фонди Тожикистон Миллий кутубхонаси тухфа этган китоблар билан бойиди. “Central Asia–2018. ФАН, ТАЪЛИМ, МАДАНИЯТ ВА БИЗНЕСДА ИНТЕРНЕТ ВА АХБОРОТ-КУТУБХОНА РЕСУРСЛАРИ” XII Халқаро конференцияси иштирокчиси Тожикистон Миллий кутубхонаси “Муассасаи давлатии китобхонаи Милли Точикистон”, “Мероси фарҳанги ғайримоддй дар Точикистон”, “Наврўз қадима ва муосир”, “Фархундапай”, “Девони имло”, Саки-наме в системе персидско-таджикской литературы XVI-XVII веков”, “Девони имло”, “Аҳмади Дониш ва афкори чамъиятиву сиёсии осиёи маркази дар нимаи дуввуми асри XIX – ибтидои асри XX”, “Мой таджикский народ”, “Анъана ва меросбарй дар фарҳанги театрию мусиқии мардумони Осиёи Марказй: дирўз ва имрўз”, “Аҳмад махдуми дониш ва хориқаи таърихии фарҳанги точикон”, “Манозир ул-кавокиб” китобларини тухфа этди.

Мазкур нашрлар китобхонларни тожик халқининг алломаю мутафаккирлари ва уларнинг фалсафий, сиёсий қарашлари, илм-фани, санъати ва маданияти намояндалари ҳаёти ва фаолияти билан таништиради. Тожик тилидаги мазкур нашрлар Тожикистоннинг сиёсий аҳволи ва иқтисодий ривожланиши, ҳуқуқий меъёрлари, давлат тузилиши ва бошқаруви, урф-одатлари ва анъаналари, маданияти ва тарихи ҳақида ҳикоя қилади.

Китоблар кенг китобхонлар оммасининг дунёқарашини кенгайтириш, маънавиятини янада бойитиш ва Тожикистонга бўлган қизиқишларини қондиришга хизмат қилади.

КУТУБХОНА ТАВСИЯ ЭТАДИ
ТАҚВИМ