Бош саҳифа > ЯНГИЛИКЛАР > “Давлат библиографик ҳисобини юритишда олий таълим тизимидаги АРМларнинг ўрни”  мавзусида семинар бўлиб ўтди

“Давлат библиографик ҳисобини юритишда олий таълим тизимидаги АРМларнинг ўрни”  мавзусида семинар бўлиб ўтди
15.05.2018

2018 йил 15 май куни Ўзбекистон Миллий кутубхонаси кичик мажлислар залида “Давлат библиографик ҳисобини юритишда олий таълим тизимидаги АРМларнинг ўрни”  мавзусида семинар ўтказилди. Семинарда Тошкент шаҳар “Билим” АКМ, Тошкент вилояти  “Турон” АКМ, олий таълим тизимидаги Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятлари АРМлардан жами 42 та мутахассислар иштирок этди. Профессор-ўқитувчилар томонидан чоп этилган китоблар, вақтли нашрлардаги илмий мақолалар каталог ва картотекаларини юритаётган, ҳамда ушбу вазифага масъул бўлган АРМ мутахассислари билан ҳамкорликда ишни йўлга қўйиш соҳанинг энг долзарб вазифаларидан биридир. Тадбирнинг ўтказилишидан мақсад Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ахборот-кутубхона марказларининг ўзаро ҳамкорлиги асосида бибилография ишини ривожлантиришдан иборат.

 

Тадбирда Миллий библиография маълумотлар базасини шакллантириш хизмати раҳбари Ш. Рахимова “Давлат библиографик ҳисобини юритиш”, миллий библиография маълумотлар базасини шакллантириш хизмати бош мутахассиси Н.Алаутдинова “Давлат стандартларига мувофиқ мақолаларни аналитик тавсифлаш қоидалари”, миллий библиография маълумотлар базасини шакллантириш хизмати етакчи мутахассиси М. Ҳидоятова  “Шахсга оид тўлиқ матнли библиографик дисклар яратиш” мавзуларида ўз маърузалари билан қатнашдилар.

 

Семинар якунида соҳа камчиликларини бартараф этиш мақсадида АРМ мутахассислари билан саволномалар ўтказилди.

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси матбуот хизмати

КУТУБХОНА ТАВСИЯ ЭТАДИ
ТАҚВИМ