Бош саҳифа > ЯНГИЛИКЛАР > “Қирғизистон халқ ёзувчиси Чингиз Айтматов” номли биобиблиографик кўрсаткич тайёрланди

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

25.04.2019 XIII Халқаро конференция доирасида хорижий ахборот ресурслари маълумотлар базалари ва тизимлар билан ишлаш асосларига бағишланган маҳорат дарслари

25.04.2019 “Central Asia – 2019. ФАН, ТАЪЛИМ, МАДАНИЯТ ВА БИЗНЕСДА ИНТЕРНЕТ ВА АХБОРОТ-КУТУБХОНА РЕСУРСЛАРИ” XIII Халқаро конференцияси доирасида 3-шўъба йиғилиши

25.04.2019 “Central Asia – 2019. ФАН, ТАЪЛИМ, МАДАНИЯТ ВА БИЗНЕСДА ИНТЕРНЕТ ВА АХБОРОТ-КУТУБХОНА РЕСУРСЛАРИ” XIII Халқаро конференцияси доирасида 2-шўъба йиғилиши

25.04.2019 “Central Asia – 2019. ФАН, ТАЪЛИМ, МАДАНИЯТ ВА БИЗНЕСДА ИНТЕРНЕТ ВА АХБОРОТ-КУТУБХОНА РЕСУРСЛАРИ” XIII Халқаро конференцияси доирасида 1-шўъба йиғилиши

24.04.2019 “Central Asia – 2019. ФАН, ТАЪЛИМ, МАДАНИЯТ ВА БИЗНЕСДА ИНТЕРНЕТ ВА АХБОРОТ-КУТУБХОНА РЕСУРСЛАРИ” XIII Халқаро конференциясининг ялпи мажлиси

“Қирғизистон халқ ёзувчиси Чингиз Айтматов” номли биобиблиографик кўрсаткич тайёрланди
12.07.2018

Қирғиз халқининг атоқли адиби Чингиз Айтматов асарлари ўзбек китобхонлари қалбидан муносиб жой олган. Адибнинг деярли барча асарлари ўзбек тилига таржима қилинган. Унинг серқирра ижоди икки қардош халқ ўртасидаги дўстлик ришталарини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси Миллий библиография маълумотлари базасини шакллантириш хизмати мутахассислари томонидан Қирғизистон халқ ёзувчиси  Чингиз Айтматов таваллудининг 90 йиллигига бағишлаб биобиблиографик кўрсаткич тайёрланди.

 

Ушбу кўрсаткич Қирғизистон халқ ёзувчиси Чингиз Айтматовнинг ҳаёти ва ижоди ёритилган материаллардан иборат.Миллий библиография маълумотлари базасини шакллантириш хизмати томонидан тузилган мазкур биобиблиографик кўрсаткич ўзбек, рус ва бошқа тиллардаги адабиётлардан ташкил топган.

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси матбуот хизмати

КУТУБХОНА ТАВСИЯ ЭТАДИ
ТАҚВИМ