Бош саҳифа > ЯНГИЛИКЛАР > Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Республика методик кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

25.04.2019 XIII Халқаро конференция доирасида хорижий ахборот ресурслари маълумотлар базалари ва тизимлар билан ишлаш асосларига бағишланган маҳорат дарслари

25.04.2019 “Central Asia – 2019. ФАН, ТАЪЛИМ, МАДАНИЯТ ВА БИЗНЕСДА ИНТЕРНЕТ ВА АХБОРОТ-КУТУБХОНА РЕСУРСЛАРИ” XIII Халқаро конференцияси доирасида 3-шўъба йиғилиши

25.04.2019 “Central Asia – 2019. ФАН, ТАЪЛИМ, МАДАНИЯТ ВА БИЗНЕСДА ИНТЕРНЕТ ВА АХБОРОТ-КУТУБХОНА РЕСУРСЛАРИ” XIII Халқаро конференцияси доирасида 2-шўъба йиғилиши

25.04.2019 “Central Asia – 2019. ФАН, ТАЪЛИМ, МАДАНИЯТ ВА БИЗНЕСДА ИНТЕРНЕТ ВА АХБОРОТ-КУТУБХОНА РЕСУРСЛАРИ” XIII Халқаро конференцияси доирасида 1-шўъба йиғилиши

24.04.2019 “Central Asia – 2019. ФАН, ТАЪЛИМ, МАДАНИЯТ ВА БИЗНЕСДА ИНТЕРНЕТ ВА АХБОРОТ-КУТУБХОНА РЕСУРСЛАРИ” XIII Халқаро конференциясининг ялпи мажлиси

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Республика методик кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди
05.10.2018

2018 йил 5 октябрь куни Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Миллий кутубхона ҳузуридаги Республика методик кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Республика методик кенгаши аъзолари, Вазирлик ва идоралар масъул вакиллари, Миллий кутубхона хизматлари, Республика йиғма электрон каталог маркази, Республика ахборот-кутубхона маркази, раҳбарлари иштирок этдилар.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 августдаги “Идаролараро коллегиал органларни тубдан қисқартириш ва янада оптималлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПФ-5527-сон қарори тўғрисида,  Ўзбекистон кутубхоналари ассоциациясини ташкил қилиш,  “Infolib Uzbekistan” VII Миллий ахборот-кутубхона ҳафталигига тайёргарлик кўриш, “Ахборот-кутубхона муассасасининг энг яхши мутахассиси –  2018” касбий танловининг республика босқичини ўтказиш, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ахборот-кутубхона марказлари ходимларини аттестациядан ўтказишнинг бориши ҳамда муаллифлик жадвалини нашрга тайёрлаш ва чоп этиш масалалари муҳокама қилинди.

Муҳокама қилинган масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси матбуот хизмати

КУТУБХОНА ТАВСИЯ ЭТАДИ
ТАҚВИМ