Бош саҳифа > ЯНГИЛИКЛАР > Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Infolib Uzbekistan” VII Миллий ахборот- кутубхона ҳафталигига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Infolib Uzbekistan” VII Миллий ахборот- кутубхона ҳафталигига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди
05.10.2018

2018 йил 5 октябрь куни Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Infolib Uzbekistan” VII Миллий ахборот- кутубхона ҳафталигига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Матбуот анжуманида Ўзбекистон Миллий кутубхонаси раҳбарияти, кутубхона хизмат раҳбарлари ва ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 сентябрдаги “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида”ги ПҚ-3271-сон ҳамда  2017 йил 28 июлдаги “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантиришни янги босқичга кўтариш тўғрисида”ги ПҚ-3160-сон қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси томонидан жорий йилнинг 15-20 октябрь кунлари “Infolib Uzbekistan” VII Миллий Ахборот-кутубхона ҳафталигини ўтказиш белгиланган.

Журналистларга “Infolib Uzbekistan” VII Миллий ахборот-кутубхона ҳафталиги доирасида ўтказиладиган тадбирлар ҳақида маълумот тақдим этилди. Бу: ахборот-кутубхона соҳаси мутахассисларининг касбий кўникмаларини оширишга қаратилган “Бетгерхонлик–2018. Миллий кутубхона ва ахборот-кутубхона марказлари бирлашуви – ахборот-кутубхона соҳаси ривожига қўйилган муҳим қадам”, “Энг яхши ахборот-кутубхона муассасаси мутахассиси – 2018” танловнинг республика босқичи, тақдимотлар, тренинглар, ўқув семинарлари.

Ҳафталик доирасида жамоат ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда, бир қатор тадбирлар, соҳа мутахассислари ва китобхонлар учун семинарлар, давра суҳбатлари, танловлар, тренинглар, маҳорат дарслари ҳамда нашриётлар, ташкилотлар иштирокида китоб кўргазмалари, ярмаркаларини ташкил этиш, ёшларнинг маънавий-маданий билимларини оширишга йўналтирилган тадбирлар, фан ва маданият намоёндалари, санъаткор ва ижодкорлар иштирокида ижодий учрашувлар ўтказиш режалаштирилган.

Матбуот анжуманида Ўзбекистон Миллий кутубхонаси Илмий методика ва тадқиқот хизмати бош мутахассиси А.Кличбаев сўзга чиқиб, Ҳафталик дастуридан ўрин олган тадбирлар ҳақида батафсил маълумот берди. “Ҳафталик доирасида ахборот-кутубхона муассасалари мутахассислари учун каталоглаштириш, библиография ва қўлёзмалар ва нодир нашрларнинг маърифий ва маданий аҳамиятига бағишланган семинар-машғулотлар, жамоат ва халқаро ташкилотлар билан бир қанча тадбирлар: семинарлар, давра суҳбатлари, танловлар, тренинглар, маҳорат дарслари ҳамда нашриётлар, ташкилотлар иштирокида китоб кўргазмалари, ярмаркаларини ташкил этилиши, жамоат, ёшлар, халқаро ва ижтимоий ташкилотлар билан ҳамкорликда учрашувлар, тренинглар, тақдимотлар, тасвирий санъат ва халқ амалий ҳунармандчилиги йўналишлари бўйича маҳорат дарслари ва турли кўргазмалар ўтказилиши режалаштирилмоқда. Мазкур ҳафталикнинг аввалгиларидан фарқи – моҳияти тубдан янгича бўлган тадбирларнинг ўтказилишидадир. Ҳусусан, Ўзбекистон Миллий кутубхонаси фондларида сақланаётган манбалар асосида қилинган тадқиқотларга бағишланган “Китоб зиёсидан яралган илм” номли тақдимот, Ҳафталик доирасида “Кутубхонада бир кеча” рукнидан қозоқ шоири Абай Қўнонбоев ва қирғиз ёзувчиси Чингиз Айтматовлар ижодига бағишланган назм, наср ва наво кечаси ўтказилиши, «Билимлар хазинаси калити» номли мактаб ўқувчилари ўртасида рус ва ўзбек тилларида квест-ўйинлари ташкил этилиши режалаштирилган”, - деди А.Кличбаев.

ОАВ вакиллари матбуот анжуманида ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олдилар, анжуман ташкилотчиларига миннатдорлик билдирдилар ва тадбирлар дастури, пресс-релизлари ва Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг “INFOLIB” ахборот-кутубхона хабарномаси солинган маълумотлар пакетига эга бўлдилар.

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси матбуот хизмати

КУТУБХОНА ТАВСИЯ ЭТАДИ
ТАҚВИМ