Бош саҳифа > ЯНГИЛИКЛАР > Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Тошкет шаҳар “SHAROIT PLYUS” ногиронлар жамоат бирлашмаси томонидан имконияти чекланган инсонлар учун ўзбек миллий киноси актёр ва актрисалари билан ижодий учрашув

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

25.04.2019 XIII Халқаро конференция доирасида хорижий ахборот ресурслари маълумотлар базалари ва тизимлар билан ишлаш асосларига бағишланган маҳорат дарслари

25.04.2019 “Central Asia – 2019. ФАН, ТАЪЛИМ, МАДАНИЯТ ВА БИЗНЕСДА ИНТЕРНЕТ ВА АХБОРОТ-КУТУБХОНА РЕСУРСЛАРИ” XIII Халқаро конференцияси доирасида 3-шўъба йиғилиши

25.04.2019 “Central Asia – 2019. ФАН, ТАЪЛИМ, МАДАНИЯТ ВА БИЗНЕСДА ИНТЕРНЕТ ВА АХБОРОТ-КУТУБХОНА РЕСУРСЛАРИ” XIII Халқаро конференцияси доирасида 2-шўъба йиғилиши

25.04.2019 “Central Asia – 2019. ФАН, ТАЪЛИМ, МАДАНИЯТ ВА БИЗНЕСДА ИНТЕРНЕТ ВА АХБОРОТ-КУТУБХОНА РЕСУРСЛАРИ” XIII Халқаро конференцияси доирасида 1-шўъба йиғилиши

24.04.2019 “Central Asia – 2019. ФАН, ТАЪЛИМ, МАДАНИЯТ ВА БИЗНЕСДА ИНТЕРНЕТ ВА АХБОРОТ-КУТУБХОНА РЕСУРСЛАРИ” XIII Халқаро конференциясининг ялпи мажлиси

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Тошкет шаҳар “SHAROIT PLYUS” ногиронлар жамоат бирлашмаси томонидан имконияти чекланган инсонлар учун ўзбек миллий киноси актёр ва актрисалари билан ижодий учрашув
10.10.2018

2018 йил 9 октябрь куни Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Тошкент шаҳар “SHAROIT PLYUS” ногиронлар жамоат бирлашмаси томонидан имконияти чекланган инсонлар билан “Фитна” бадиий фильми  ижодкорлари билан ижодий учрашув бўлиб ўтди.Тадбирда бирлашманинг фаол аъзолари, имконияти чекланган ёшлар иштирок этдилар.

“SHAROIT PLYUS” ногиронлар жамоат бирлашмасининг асосий мақсади – Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи имконияти чекланган инсонларни ўзларига бўлган ишонч ва салоҳиятларини кучайтириш, уларнинг жамиятнинг фаол иштирокчилари бўлиб етишишларига кўмаклашиш. Шунингдек, “SHAROIT PLYUS” ногиронлар жамоат бирлашмаси мунтазам равишда тренинг, семинар, мастер-класслар ўтказади ва «шерик маслаҳати» деб номланган индивидуал маслаҳат бериш орқали уйда ўтириб қолган ва айрим вазият туфайли маънавий жиҳатдан жамиятдан ажралиб, яккаланиб қолган имконияти чекланган инсонларга ёрдам беришга ҳаракат қилади.

Тадбирда фильм ижодкорлари фильмнинг яратилиш тарихи, ғояси, тасвирга олиш жараёни, актёрлар эса ўзлари ижро этган роллар ҳақида сўзладилар, муҳлисларининг саволларига жавоб бердилар. Учрашув иштирокчилари улар учун севимли бўлиб қолган “Фитна” бадий фильми ижодкорлари ва актёрлардан ўзларини қизиқтирган кўпгина саволларга жавоб олдилар ва уларга ижодий баркамоллик тиладилар. Шунингдек Тошкент шаҳар “SHAROIT PLYUS” ногиронлар жамоат бирлашмаси вакиллари Ўзбекистон Миллий кутубхонасига миннатдорлик ва келажакда ҳамкорлик қилиш истагини билдирдилар.

КУТУБХОНА ТАВСИЯ ЭТАДИ
ТАҚВИМ