Бош саҳифа > ЯНГИЛИКЛАР > Ўзбекистон Миллий кутубхонаси фойдаланувчилари қишки сессияга тайёргарлик кўрмоқдалар

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

10.07.2019 Ўзбекистон Миллий кутубхонасида рус ёзувчиси А.С.Пушкин таваллудининг 220 йиллигига бағишлаб Ҳумоюн Акбаров томонидан таржима қилинган “Тумор” китоби тақдимоти

09.07.2019 Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг Миллий умумтаълим электрон-кутубхона марказига Хизмат раҳбари, бош мутахассис, етакчи мутахассис, 1-тоифали мутахассис лавозимларига мутахассислар қабул қилиш танловини эълон қилади.

08.07.2019 “ИНФОЛИБ” ахборот-кутубхона хабарномасининг навбатдаги сони қўлингизда

05.07.2019 Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Ўзбекистон халқ шоири Нормурод Нарзуллаев таваллудининг 85 йиллигига бағишланган библиографик шарҳ ва адабиётлар кўргазмаси

04.07.2019 Руминия-Ўзбекистон ҳамкорлик сари қадам

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси фойдаланувчилари қишки сессияга тайёргарлик кўрмоқдалар
09.01.2019

 

Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг ўқиш заллари қишки сессияга тайёргарлик кўраётган талабалар, коллеж ва лицей ўқувчилари билан гавжум. Қишки таътил туфайли ўқув даргоҳлари бўшаб қолган бўлса-да, Миллий кутубхона ўқиш залларида семестр имтиҳонларига тайёргарлик авжида.

Бу ҳолни ҳамма ўзича изоҳлайди: кимдир кутубхона ўқиш залларини дарс қилишга қулай деб билади, кимгадир кутубхона диққат-эътиборини жамлашга ёрдам беради, кимгадир шу ерда дарс тайёрлаш ёқади – барча керакли адабиётлар шу ерда топилади, яна кимдир бу ерда бошқа талабалар билан фикр алмашиш имконияти борлигини айтади.

Ёшлар ҳеч нарсага чалғимасдан, китобларни варақлаяптилар, керакли маълумотларни қайд қилмоқдалар, дафтарларига ёзиб оляптилар, диаграммалар ва чизмалар тайёрлаяптилар. Имтиҳонларга тайёрганлик кўриш усуллари ҳам турлича. Баъзилар дўстлари билан саволларни бўлиб олишган: саволларга ёзма жавобларни ярмини тайёрлаб, сўнгра ёзма вариантларни дўстлари билан алмашадилар. Баъзилар фанлар бўйича керакли маълумотларни Интернет орқали излашмоқда. Баъзилар маърузаларни қайта тинглашмоқда. Энг тиришқоқ талабалар эса дўстларига ёрдам беришмоқда.

Дўстлар, сизларга имтиҳон синовларида омад ва ўқишингизда муваффақиятлар тилаймиз!

КУТУБХОНА ТАВСИЯ ЭТАДИ
ТАҚВИМ