Бош саҳифа > ЯНГИЛИКЛАР > Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Болаликнинг олтин жилди” деб номланган кўргазма очилди

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Болаликнинг олтин жилди” деб номланган кўргазма очилди
10.01.2019

2019 йил 10 январь куни Ўзбекистон Миллий кутубхонаси “Истиқбол” Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Болаликнинг олтин жилди” деб номланган кўргазма очилди. Унда ёш китобхонлар фикрига кўра мазмунли, ёрқин, барча учн бирдек севимли бўлиб қолган китоблар тақдим этилган.

Болалар адабиёти, яъни ёзма шаклда баён этилган эртак ва масаллар XVII аср охирида пайдо бўлган. XVIII аср болаларга Д. Дефонинг “Робинзона Крузо” ва Дж. Свифтнинг “Гулливер саёхати” асарларини ҳадя этди. XIX асрда эса болалар адабиёти Г.Х. Андерсен ва ака-ука Гриммлар эртаклари билан бойиди. Н.Носов, А.Барто, К.Чуковский, Б.Заходер, Э.Успенский, Ғ.Ғулом, З.Диёр, Қ.Муҳаммадий, П.Мўмин, Х.Тўхтабоев, А.Обиджон, Т.Адашбоевлар каби XX асрнинг таниқли болалар ёзувчилари ва шоирлари асарлари ҳозир ҳам севиб ўқилмоқда.

Кўргазмада Н.Носовнинг “Приключения Незнайки и его друзей”, Л.Лагиннинг “Старик Хаттабыч”, А.Куприннинг “Белый пудель”, А.Бартонинг “Книга для семейного чтения”, А.Линдгреннинг “Отважная Кайса”, К.Буличевнинг “Девочка с Земли”, С.Прокофьеванинг “Сказочные повести”, Ака-ука Гриммларнинг “Маленькие человечки/Митти одамчалар”, “Сказки”, “Золотые сказки”, “Самые лучшие сказки-картинки”, “Жемчужная книга лучших сказок мира”, Пушкин эртаклари ҳамда ўзбек тилидаги “Жасур сичқонча”, “Олтин ковушча”, “Олтин бешик”, “Тоҳир ва Зуҳра”, “Халифа лайлак”,  “Эртаклар карвони”, “Тиканли қуёнча”, “Алиса мўъжизалар мамлакатида” ва бошқа эртаклар, ҳикоя ва қиссалар алоҳида ўрин эгаллаган.

Кўргазмада рус ва ўзбек тилларидаги эртак китоблар намойиш этилган.

Кўргазмага ташриф буюрган фойдаланувчилар эртакларнинг сеҳрли дунёсига ғарқ бўлдилар ва ўз болаликларидаги севимли эртакларини топдилар.

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси матбуот хизмати

КУТУБХОНА ТАВСИЯ ЭТАДИ
ТАҚВИМ