Бош саҳифа > ЯНГИЛИКЛАР > Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Заковат” интеллектуал турнирнинг финал босқичи бўлиб ўтди

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Заковат” интеллектуал турнирнинг финал босқичи бўлиб ўтди
12.02.2019

2019 йил 12 февраль куни Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи шаҳар кенгашининг Шайхонтоҳур тумани бўлими билан ҳамкорликда туман мактаб жамоалари ўртасида “Заковат” интеллектуал турнирининг финал боскичи бўлиб ўтди. Тадбир Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 июлдаги ПФ-5106-сонли “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қуллаб-қувватлаш тўғрисида”ги Фармони, 2018 йил 14 августдаги “Ёшларни маънавий-аҳлокий ва жисмоний баркамол этиб, тарбиялаш, уларга таълим-тарбия бериш тизимини сифат жиҳатидан янги боскичга кутариш чора-тадбирлар тугрисида”ги ПК-3907-сонли Қарори ижросини таъминлаш ўқувчи-ёшларнинг иқтидори ва истеъдодини ривожлантириш, уларнинг интеллектуал салоҳиятини рўёбга чиқариш ва рағбатлантириш мақсадида ўтказилди.

“Заковат” интеллектуал турнирнинг якуний босқичида Шайхонтоҳур тумани мактабларидан еттита жамоа иштирок этди. Булар:

320 - умумтаълим мактабининг “Юлдузлар” жамоаси

157- умумтаълим мактабининг “Ўзбекистон ёшлари” жамоаси

41- умумтаълим мактабининг “Фаол ёшлар” жамоаси

59 - Давлат ихтисослаштирилган умумтаълим мактабининг “Ифтихор” жамоаси

19 - умумтаълим мактабининг “Лидеры XXI века” жамоаси

316 - умумтаълим мактабининг “Алп Жамол” жамоаси

180А - умумтаълим мактабининг “Тафаккур” жамоаси

Жамоалар навбатма-навбат берилган саволларга ўз жавобларини махсус қоғоз бланкларга ёзган ҳолда тақдим этдилар. Ҳар бир тўғри жавоб учун 1 очкодан берилди. Якунда энг кўп тўғри жавоб берган жамоа ғолиб бўлди. Умумий натижаларга кўра, 320-мактабнинг “Юлдузлар” жамоаси 12 очко билан 1-ўринни, 41-мактабнинг “Фаол ёшлар” жамоаси 11 очко билан 2-ўринни, 157-мактабнинг “Узбекистан ёшлари” жамоаси 10 очко билан 3-ўринни қўлга киритган.

Тадбир якунида ғолиб жамоа “Заковат” интеллектуал ўйини кубоги, иштирокчи жамоалар эса эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси матбуот хизмати

КУТУБХОНА ТАВСИЯ ЭТАДИ
ТАҚВИМ