Бош саҳифа > ЯНГИЛИКЛАР

Очистить

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Адибга юксак эҳтиром” деб номланган китоб-расмли кўргазма очилди
15.09.2018

2018 йил 15 сентябрь куни Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг “Ўзбекистон” ўқиш залида Ўзбекистон халқ ёзувчиси Абдулла Қаҳҳор таваллуд кунига бағишланган “Адибга юксак эҳтиром” деб номланган китоб-расмли кўргазма очилди. Кўргазмадан адибнинг турли йилларда нашр этилган ҳикоялари, хажвий ҳикоялари, романлар ва адабий мулоҳазалари ўрин олган.

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Мастура Исхакованинг “Я открываю новую страницу” (Мен янги саҳифани очаман) китоби тақдимоти
14.09.2018

2018 йил 14  сентябрь куни Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Мастура Исхакованинг “Я открываю новую страницу” (Мен янги саҳифани очаман) деб номланган китоби тақдимоти бўлиб ўтди. Тадбирда санъатшунос олимлар, ёзувчилар, шоирлар, драматурглар режиссёрлар, операторлар, актёрлар, муаллифнинг яқинлари ва дўстлари ҳамда Ўзбекистон Миллий кутубхонаси фойдаланувчилари иштирок этдилар.

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Ўзбекистон халқ артисти Ҳабиба Охунова ижодига бағишланган хотира кечаси бўлиб ўтди
13.09.2018

2018 йил 13 сентябрь куни Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Ўзбекистон халқ артисти Ҳабиба Охунова ижодига бағишланган  “Қўшиқлари юрак нидоси” деб номланган хотира кечаси бўлиб ўтди. Тадбирда таниқли санъаткорлар, хонанданинг мухлислари ва шогирдлари, оила аъзолари, Ўзбекистон санъат ва маданият институти ва Ўзбекистон давлат консерваторияси талабалари ҳамда Ўзбекистон Миллий кутубхонаси фойдаланувчилари  иштирок этдилар.

Очиқ эшиклар ҳафталиги доирасида Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг навбатдаги сайёр тадбири
13.09.2018

Очиқ эшиклар ҳафталиги доирасида Ўзбекистон Миллий кутубхонаси мутахассислари сайёр тадбир ўтказдилар. Мақсади болаларни китобхонликка чақириш бўлган Мовий жомадоннинг навбатдаги ташрифи Яшнобод туманидаги 244-мактаб ва Шайхонтоҳур туманидаги №131 мактабларнинг 7,8-синф ўқувчилари ҳузурига амалга оширилди.

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Очиқ эшиклар ҳафталиги бўлиб ўтмоқда
13.09.2018

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси янги ўқув йили бошланиш муносабати билан ташкил этилган Очиқ эшиклар ҳафталиги давом этмоқда. Ҳафталик доирасида кутубхона бўйлаб танишув экскурсиялари, кутубхонага ташриф буюрган фойдаланувчилар орасида сўровнома, “Адабий  устахона” мавзусида “Мовий жомадон саёхати” акцияси доирасида мактабларга ташриф, фойдаланувчилар ва кутубхона ходимлари ўртасида “Севимли китобингни тавсия эт” номли акциялар каби тадбирлар туркуми ташкил этилмоқда.

КУТУБХОНА ТАВСИЯ ЭТАДИ
ТАҚВИМ