Бош саҳифа > ЯНГИЛИКЛАР

Очистить

ЭЪЛОН
18.03.2016

21 март куни – “Наврўз” умумхалқ байрами муносабати билан Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ишламайди.

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Қадаминга ҳасанот Наврўз” номли китоб-расмли кўргазма очилди
15.03.2016

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида умумхалқ байрами Наврўз тарихи, у билан боғлиқ миллий удумлар ва урф-одатлар билан таништирувчи “Қадаминга ҳасанот Наврўз” номли китоб-расмли кўргазма очилди. 

 

Украин шоири ва рассоми Тарас Григоревич Шевченко таваллудининг 202 йиллиги муносабати билан адабий-мусиқий кеча
11.03.2016

2016 йил 11 март куни Ўзбекистон Миллий кутубхонасида украин шоири ва рассоми Тарас Григоревич Шевченко таваллудининг 202 йиллиги муносабати билан адабий-мусиқий кеча бўлиб ўтди. Ўзбекистондаги Украина Республикаси элчихонаси ва “Славутич” украин миллий маданий маркази билан ҳамкорликда ташкил этилган мазкур тадбирда адабиётшунос олимлар, таржимонлар, шоилар, мусиқий жамоалар, Ўзбекистонда истиқомат қилувчи украин миллати вакиллари ва кутубхона фойдаланувчилари иштирок этдилар.

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси фонди Нажмиддин Абу Ҳафс Умар ибн Муҳаммад ибн Аҳмад ан-Насафийнинг фиқҳ асосларига бағишланган китоблари билан тўлдирилди
10.03.2016

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси фонди Нажмиддин Абу Ҳафс Умар ибн Муҳаммад ибн Аҳмад ан-Насафийнинг “Фиқҳ асосларини ўрганиш ва у тўғридаги умумий қарашларнинг тафсилоти” (“Таҳсил усул ал-фиқҳ”) ва “Юлдузларнинг чиқиши ва илмларнинг тўпланиш жойи” (“Матла ан-нужум ва мажма ал-улум”) китоблари билан тўлдирилди. 

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Ёшларда медиа ва ахборот маданиятини шакллантириш” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди
10.03.2016

2016 йил 10 март куни Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Ёшларда медиа ва ахборот маданиятини шакллантириш” мавзусида Ўзбекистон Миллий кутубхонаси “ЙС – ёур счоол” инглиз тили сўзлашув клубининг давра суҳбати бўлиб ўтди. Ўзбекистон Миллий кутубхонаси қошида ташкил этилган чет тилларни оммалаштириш ва ривожлантириш маркази “ЙС – ёур счоол” томонидан ташкил этилган тадбирда инглиз тили сўзлашув клубининг доимий аъзолари ва кутубхона фойдаланувчилари иштирок этдилар. 

КУТУБХОНА ТАВСИЯ ЭТАДИ
ТАҚВИМ