Бош саҳифа > ЯНГИЛИКЛАР

Очистить

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Пўртана” киноромани тақдимоти бўлиб ўтди
16.02.2018

2018 йил 16 февраль  куни Ўзбекистон Миллий кутубхонасида актриса Дилором Каримованинг “Пўртана” (Аждарҳо комида) номли китоби тақдимоти бўлиб ўтди. Тадбирда адабиётшунос ва санъатшунос олимлар, ёзувчи ва шоирлар, Дилором Каримова санъати ва ижоди муҳлислари ҳамда кутубхона фойдаланувчилари иштирок этдилар.

“Қатағон қурбонлари хотираси” музейи ва “Шаҳидлар хотираси” жамоат фонди томонидан тайёрланган китоблар тақдимоти
14.02.2018

2018 йил 14 февраль куни Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Қатағон қурбонлари хотираси” давлат музейи ва “Шаҳидлар хотираси” жамоат фонди томонидан тайёрланган китоблар тақдимоти бўлиб ўтди. Тадбирда тарихчи, адабиётшунос ва санъатшунос олимлар, “Қатағон қурбонлари хотираси” музейи ходимлари, илмий тадқиқотчилар, талабалар ва кутубхона фойдаланувчилари иштирок этдилар.

Буюк шоир, давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 535 йиллиги муносабати билан туркум тадбирлар
13.02.2018

2018 йил 13 февраль куни Ўзбекистон Миллий кутубхонасида буюк шоир, тарихчи, давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад ибн Умаршайх Мирзо Бобур таваллудининг 535 йиллиги (1483-1530) муносабати билан туркум тадбирлар ташкил этилди. Туркум тадбирлар доирасида “Заҳириддин Муҳаммад Бобур” фильми намойиш этилди, “Келди ул вақт-ки...” деб номланган адабий-мусиқий кеча бўлиб ўтди, шунингдек “Кўзумнинг ёшини дарё қилибсен” деб номланган китоб-расмли кўргазма очилди.

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуди муносабати билан китоб-расмли кўргазма очилди
13.02.2018

2018 йил 13 февраль куни Ўзбекистон Миллий кутубхонасида ўзбек мумтоз адабиётининг йирик вакили, шоир, тарихчи, давлат арбоби, моҳир саркарда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 535 йиллиги муносабати билан “Кўзумнинг ёшини дарё қилибсен” деб номланган китоб-расмли кўргазма очилди.

КУТУБХОНА ТАВСИЯ ЭТАДИ
ТАҚВИМ