Бош саҳифа > ЯНГИЛИКЛАР

Очистить

ЭЪЛОН!
07.05.2019

2019 йил 9 май – Хотира ва Қадрлаш куни муносабати билан Ўзбекистон Миллий кутубхонаси фойдаланувчиларга хизмат кўрсатмайди. Ушбу кун байрам - дам олиш куни ҳисобланади. ЎзР Меҳнат Кодексининг 121–моддасига асосан 8 май байрам арафасидаги иш куни бир соатга қисқартирилади ва фойдаланувчиларгасоат 19:00 га қадар хизмат кўрсатилади.

Маъмурият

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида талабаларнинг анъанавий медиаконференцияси бўлиб ўтди
06.05.2019

2019 йил 6 май куни Ўзбекистон Миллий кутубхонасида талабаларнинг анъанавий медиа-конференцияси ўтказилди. Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети томонидан анъанавий тарзда ташкил этилувчи медиа-конференция бу йил янги форматда журналистика ва ОАВ соҳасидаги экспертлар иштирокида,  янги  медиа startup лойиҳалари тақдимоти шаклида бўлиб ўтмоқда.

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Радость Слова” Халқаро китоб кўргазмаси-форуми ўтказилди
03.05.2019

2019 йил 3 май куни Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Радость Слова” Халқаро китоб кўргазмаси – форуми ўтказилди. Тадбирда Рус Православ Черкови руҳонийлари, таклиф этилган меҳмонлар ва Ўзбекистон Миллий кутубхонаси фойдаланувчилари иштирок этдилар.

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси фонди покистонлик шарқшунос олим Ориф Наушахийнинг китоби билан бойиди
02.05.2019

“Central Asia–2019. Фан, таълим, маданият ва бизнесда интернет ва ахборот-кутубхона ресурслари” XIII Халқаро конференцияси иштирокчиси покистонлик шарқшунос олим Ориф Наушахий ўзининг мусулмон оламининг улуғ мутасаввиф донишмандларидан бири  Хожа Аҳрор Валий ҳаёти ва фаолиятига бағишланган китобини ҳадя этди.

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Комил Ёрматов-қалбимизда, юрагимизда” деб номланган китоб-расмли кўргазма
02.05.2019

2019 йил 2 май куни “Ижод” ўқиш залида ўзбек кинорежиссёри, Ўзбекистон халқ артисти Комил Ёрматов таваллудининг 110 йиллиги муносабати билан “Комил Ёрматов-қалбимизда, юрагимизда” деб номланган китоб-расмли кўргазма очилди. Унда таниқли режиссёрнинг ҳаёти ва фаолиятини ёритувчи китоблар ва фотосуратлар ўрин олган.

КУТУБХОНА ТАВСИЯ ЭТАДИ
ТАҚВИМ