Бош саҳифа > ЯНГИЛИКЛАР

Очистить

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида вақтли матбуот нашрларининг press.natlib.uz базаси
02.05.2019

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида интерактив хизмат - вақтли матбуот нашрларини  ўзида жамлаган “Миллий нашрларнинг электрон архиви” (http://press.natlib.uz) базаси мавжуд. Базанинг яратилишидан мақсад мавжуд вақтли нашрларни тизимлаштириш, мақолаларни излашни осонлаштириш, ретро нашрлардан фойдаланиш имкониятларини янада ривожлантиришдан иборат.

Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг 2019 йил апрель ойи учун асосий кўрсаткичлари
01.05.2019

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси рўйхатидан  225  250 нафар фойдаланувчи ўтган. Шундан  657 нафар фойдаланувчи қайта рўйхатдан ўтган.

2019 йилнинг  апрель  ойида рўйҳатга олинган фойдаланувчилар сони 1991 шундан чет эл фуқороси 29 нафар.

Фойдаланувчилар қуйидаги тоифалар бўйича тақсимланди:

Талаба - 548;

Ўқувчи – 903;

Абитуриент – 284;

ЭЪЛОН
29.04.2019

2019 йил 30 апрель куни Ўзбекистон Миллий кутубхонасида профилактика ва санитария ишлари муносабати билан «Тозалик куни» эълон қилинади. Ушбу кунда фойдаланувчиларга хизмат кўрсатилмайди.

“Central Asia – 2019. ФАН, ТАЪЛИМ, МАДАНИЯТ ВА БИЗНЕСДА ИНТЕРНЕТ ВА АХБОРОТ-КУТУБХОНА РЕСУРСЛАРИ” XIII Халқаро конференцияси якунига етди
26.04.2019

2019 йил 26 апрель куни “Central Asia – 2019. ФАН, ТАЪЛИМ, МАДАНИЯТ ВА БИЗНЕСДА ИНТЕРНЕТ ВА АХБОРОТ-КУТУБХОНА РЕСУРСЛАРИ” XIII Халқаро конференцияси ўз якунига етди. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси тасарруфида ахборот-кутубхона муассасалари мавжуд вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда 2019 йилнинг 24-26 апрель кунлари “Central Asia – 2019. Фан, таълим, маданият ва бизнесда интернет ва ахборот кутубхона ресурслари” XIII Халқаро конференциясини Хоразм вилояти Урганч шаҳрида ўтказилди.

XIII Халқаро конференция доирасида хорижий ахборот ресурслари маълумотлар базалари ва тизимлар билан ишлаш асосларига бағишланган маҳорат дарслари
25.04.2019

2019 йил 25 апрель куни “Central Asia – 2019. ФАН, ТАЪЛИМ, МАДАНИЯТ ВА БИЗНЕСДА ИНТЕРНЕТ ВА АХБОРОТ-КУТУБХОНА РЕСУРСЛАРИ” XIII Халқаро конференцияси доирасида хорижий ахборот ресурслари маълумотлар базалари ва тизимлар билан ишлаш асосларига бағишланган маҳорат дарслари бўлиб ўтди. Уларда ахборот-кутубхона муассасалари мутахассислари, профессор-ўқитувчилар ва илмий тадқиқотчилар иштирок этдилар.

КУТУБХОНА ТАВСИЯ ЭТАДИ
ТАҚВИМ