NODIR NASHR VA QO'LYOZMALAR BO'LIMI KOLLEKSIYASI

Bo'lim xaqida / Sharq adabiyoti / G'arb adabiyoti / XIX – XX asr adabiyoti  / Bibliografik adabiyotlar /

/ Turkiston to'plami va albomi  / Gazeta va jurnallar / Xizmatlar /


Ки ҳар ишники, қилди одамийзод,
Тафаккур бирла билди одамийзод.

Алишер Навоий




    
Нодир нашр ва қўлёзмалар 
   бўлими коллекцияси.

 

 

 

Кимки илм истаб қадам қўйса, Аллоҳ таоло унга жаннат йўлини осон қилғайдур.

Ҳадис.

Китоб инсоннинг ақлий тараққиёти ва маънавий камолотига ёрдам берувчи, илм дурдоналарини тўплаб, авлодларга етказувчи, ўтмишни, бугун ва эртани боғлаб турувчи воситадир.
Миср, Рим, Юнонистон ва Ўрта Осиёда қадимда кишилар тош, тери, сопол ва бошқа материалларга битилган ёзув орқали авлодларга ўтмиш ҳақида ноёб маълумотлар қолдирганлар.
Нодир китоб ва қўлёзмалар бўлими кутубхонанинг фахри ҳисобланиб, унда 14500 дан ортиқ асарлар сақланмоқда. Бу ерда XVI-XIX асрларда ғарбий Европада чоп этилган китоблар, Туркистонга оид литографик нашрлар мавжуд.
Фонд 1918 йил ташкил этилган. Нодир асарларни тўплаш, уларни алоҳида сақлашда машҳур шарқшунос, кутубхоначи Е.К. Бетгер (1887– 1956)нинг хизмати катта. У нодир асарларни тартибга келтиришда янги усулларни қўллади. Ҳар бир асрдаги нашр учун грекча “Палайос” (эски, нодир) сўзидаги “П” ҳарфини олди, XV-XVI асрлар учун “Па”, XVII учун “Пе”, XVIII учун “Пи” , француз революцион даври учун “По”, шарқ қўлёзма ва литографиялари учун “Пв”, библиографик қўлланмалар учун “Пс”, XIX аср учун “Пу”, XX аср учун “Пя” белгиларини қўйди.
Кутубхона фонди турли-туман манбалардан олинган , харид қилинган китоблар ҳисобига муттасил бойиб борди. Бу иш 1870 йилдан то шу кунга қадар давом этиб келмоқда.
1895 йили фонд княз Н.К. Романовнинг 5000 жилдли шахсий кутубхонаси, шунингдек машҳур олим ва давлат арбоблари Н.Ф. Петровский, П.И.Хомутов, П.П. Пукалов, генерал-майор А.К. Гейнс, шарқшунос П.И. Пашино каби шахсларнинг китоблари билан бойиди. Кейинчалик бунга Туркистон халқ кутубхонаси директори Н.В. Дмитровский китоблари ҳам қўшилди.

  COPYRIGHT © 1999-2007 O'zbekiston Milliy kutubxonasi   Alisher Navoiy nomidagi O'zbekiston Milliy kutubxonasi rasmiy web sayti